Танзила Норбоева сенаторларни қишлоқларга жўнатди. Фойдаси бўлармикин?

14.07.2022 11:40

Сенатор ва ҳокимлар ҳудудларга саёҳат қилиб, нимани ўзгартира олади? Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторларни ҳудудларга хизмат сафарига юборди. Бу ҳақида ЎзА маълум қилди.

Хабарда ёзилишича, ҳар бир вилоятга борадиган сенаторлар рўйхати шакллантирилган. Улар бир ҳафта мобайнида борадиган вилоятида одамлар билан учрашиб, улар билан мулоқот қилади. Мулоқот натижаси ва ҳисоботи қандай кўринишда тақдим этилиши, мулоқотдан кўзланган натижа ва мақсадлар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бу амалдорларнинг қишлоққа қилган илк «саёҳати» эмас. Шу вақтгача бир нечта туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари ҳам чекка қишлоқларга мулоқот қилгани бориб, айримлари қишлоқдаги уйларда тунаб қолган. Мисол учун, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, Сирдарё вилояти ҳокими (2021 йил январь ойи) Ғофуржон Мирзаев, қишлоқдаги уйларда тунаб қолган. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдурахмонов совуқда гулхан ёқиб Асака тумани аҳолиси муаммоларини эшитган. Вилоят, туман ҳокимлари ҳудудларда бўлиб муаммоларни ўрганиб юрсада, халқ қабулхоналарига аҳолидан тушаётган мурожаатлар сони ортса ортаяптики, камайгани йўқ.

Танзила Норбоева сенаторларни ҳудудлар миқёсида қуйидагича тақсимлаган:

– Сенаторлар Борий Алиханов, Ботир Матмуратов – Қорақалпоғистон Республикасида;

– Равшанбек Алимов – Андижон вилоятида;

– Эркин Гадоев – Бухоро вилоятида;

– Рисқул Сиддиқов – Жиззах вилоятида;

– Қобил Турсунов – Навоий вилоятида;

– Маҳмуд Парпиев – Наманган вилоятида;

– Фарҳод Боқиев – Самарқанд вилоятида;

– Анвар Тўйчиев – Сирдарё вилоятида;

– Одилжон Иминов – Сурхондарё вилоятида;

– Малика Қодирхонова – Тошкент вилоятида;

– Манзура Салимова – Фарғона вилоятида;

– Баҳодир Тожиев – Хоразм вилоятида;

– Толибжон Мадумаров – Қашқадарё вилоятида.

Сенаторлар ҳудудларга бориб аҳоли билан мулоқот қилиб қайтгач, қандай амалий ишларни бажариб келганини, қайси ҳудуднинг муаммолари ечилганини сўраб кўрамиз



@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.07.2022 18:34
Мархамат туманинг Йуламатол кишлоги борлигини билса бир келса яхши буларди. Муаммолар калашиб ётибди, ёрдам берадиган биронта мард рахбар йук. Салом билан Нишонбой Зокиров
15.07.2022 03:24
Фойдаси йук Яшасин кишлокларга бориб Вилоят марказидан чой ичиб у ердаги рахбарлани карзга ботириб кайтади Чекка кишлокга врачларни юбориб бажармаябдикуу шартномани Ойига 2 млн ипотекадан субсидия
15.07.2022 01:27
Чирчик ш.келса хабар колдиринглар,агар сенатор ташриф буюрса.Узи Олдин сенаторлар ва ОМ депутатларини Хар ой Кабули булар,кани у,тиклашга ахолидан куркади,ишонч колмаган
15.07.2022 00:31
Foydasi boladi. Senatorlar qaysi viloyatda qaysi tuman borligini bilib olishadi. Boshqa foydasi bolmasa kerak.
14.07.2022 20:43
Фойдаси йўқ, Сенаторларимиз оддий фуқаролар билан иши йўқ. Фақат хаммаси "паказуха"га. Халқ депутатлари Гулистон шахар Кенгаши депутати, суд - хуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси аъзоси К.Базарбаев.
14.07.2022 17:21
Толибжон акани нумерлари керак келиб кашкадарёга битта фукорони ишини хал килиб берсинчи курамиз.