ПРЕЗИДЕНТ: «Раматов, сув омбори лойиҳасига бошингиз билан жавоб берасиз»

22.06.2022 10:44

Раматов ва Сангинов энди «боши билан жавоб беради»ми ёки раддия билан “иш битади"ми?

 

Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборида тўғон сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босгани айтилди. Хўш миллиардлаб маблағ сарфланган сув омборига зиён етган бўлса нима бўлади?  

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу хабарни тасдиқлади. Маълумот берилишича, бугун 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган, Тўпаланг ГЭС сув омбор лойиҳаси қуввати 400 млн.м.куб, амалда 378,87 млн. м.кубни ташкил этмоқда. Сув ташламаси режавий 70 м.куб.сек. 2022 йил 22 июнь куни ҳозирги вақтда 110 м.куб сек.ни ташкил этмоқда. Сув омборининг мустахкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув хажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа учун масъул ташкилот — «Ўзбекгидроэнерго» матбуот хизмати эса, видеоларда кўриниб турган ҳолатни инкор этиб, тўғон сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги ҳақидаги хабарлар фейк эканлигини айтиб, саросимани бостирмоқчи бўлаяпти. Уларнинг раддиясини ҳам ўқиб чиқинг:

«Ҳозирда Тўполанг сув омбори қошида барпо этилган Тўполанг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан. Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!», — дейилади хабарда.

Тарқалаётган видеолардан эса Сангинов бошчилик қилаётган яна бир катта сув омбори дарз кетганига бемалол шубҳа қилиш мумкин. Бу иншоотга Раматов жавобгар эди.

Ўтган йили июнь ойида Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев «Тўпаланг» сув омбори воҳа аҳолисининг сув билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиши кераклигини таъкидлаб, лойиҳага бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов масъул бўлишини айтганди.

«Худо берган шунча сувимиз турибди, лекин халққа етказиб бера олмаяпмиз. Қуёшдан энергия оляпмиз, энди бу томонини ҳам тўғрилаб қўяйлик. Сув таъминотини босқичма-босқич амалга оширишимиз керак. „Тўпаланг» сув омбори катта қийинчиликлар билан барпо қилинган, энди Сурхондарё халқига хизмат қилиши керак. Раматов, бу лойиҳага бошингиз билан жавоб берасиз», — дея таъкидлаган ўшанда давлатимиз раҳбари.

Президент ушбу лойиҳа учун ажратилаётган маблағ халқ учун эканини, унинг ҳар бир сўми учун сўров қаттиқ бўлишини қайд этган.

«Энди ҳалол ишлаган раҳмат олади, ўғрилик қилган лаънат олади. Ўз ҳудудида лаънат олиб, шарманда бўлади», — деган давлат раҳбари.

Шу йиғин ҳақидаги хабарларда 1,7 миллион сурхондарёликни ичимлик суви билан таъминлаш учун «Тўпаланг» сув омборидан магистраль қувур ётқизиш лойиҳаси амалга оширилиши ва лойиҳа қиймати 138 млн долларга баҳоланиши маълум қилинган эди.
 

Мана орадан бир йил ўтиб ҳали якунига етмаган лойиҳада муаммолар юзага келаяпти. Бунга жавоб бериладими йўқми? Сардоба сабабли фақат огоҳлантириш олган мутасаддилар бу сафар ҳам «сувдан қуруқ чиқиб кетади"ми?

         Маълумотлар фақат ОАВ учунми?

“Toʼpalang HPD Platinum” МЧЖ директори ўринбосари Саъдулла Асадов 2020 йил декабрда бир гуруҳ журналистларга хавфсизлик юқори даражада таъминланганини айтганди.  Унинг маълум қилишича, сув омбори тўғонининг баландлиги 165 метр, яна 22 метр ер остига пойдевор қилинган, иккаласи қўшилганда 187 метрни ташкил қилади. Сув омбори ўтган йилнинг ўзида жами 450 миллион куб метр сув йиққанини ўшанда мутасадди алоҳида мақтаниб ўтган.
С.Асадов тўғонга ортиқча сув келиши эҳтимоли мавжудми ёки эҳтимолдан йироқми деган саволга ҳам жавоб берди. Унга кўра, тарихда кўп сув келган ҳолатлар ҳам бўлган, тўғонни қуришда бу ҳам ҳисобга олинган ва тўғон остидан сув ўтказгичлар ўтказилган, канал ҳам мавжуд. Ортиқча келганида сув улар орқали чиқариб юборилади, деб маълум қилганди.

Хориждан олиб келинган назорат қурилмалари икки йил ўтмай ишламай қолганми? Шунча киритилаётган пуллар сифатли қурилиш маҳсулотларига сарфланмаганми? Ҳолат нега бундай бўлгани юзасидан жўяли жавоб берилади деган умиддамиз. Бу сафар ҳам “балиқлар айбдор” қабилидаги жавоб бериб, ижтимоий тармоқларда кулгуга қолманг деймизда жаноблар.

Эслатиб ўтамиз, Тўпаланг сув омборини қуриш ишлари 1960 йиллар охирида бошланган бўлиб, қарийб 20 йил давом этди. Сув омборининг сиғими 380 млн куб метрдан 500 млн куб метрга етказилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги қарори (№164) билан сув омбори Абдуғани Сангинов раҳбарлик қилаётган «Ўзбекгидроэнерго» таркибига ўтказилган. «Сардоба» сув омборига ҳам айнан шу ташкилот жавобгар эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
15
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
24.06.2022 01:51
Амалдор айбдорларни чикариб осиш керак. Банкдаги пули эгасиз колсин.
23.06.2022 17:24
Hech kim hech kimga javob bermaydi. Nima eng katta rahbar bilmaydimi hamma ishlar chala qilinayotganini. Biladi. Ozi ham sherik shu ishlarga.
23.06.2022 16:57
Раматов, сув омбори лойиҳасига бошингиз билан жавоб берасиз, агар бошингиз бўлса
23.06.2022 15:34
Eng zo'r sayt - rost24! Hamma erkin fikr bildiradi. Конфиденциальность личной информации гарантировано! Удачи Вам!
22.06.2022 22:39
Оллоҳ ўзи инсофу тофиқ бермаса, доғ-дағадан улар қўрқмайди.
22.06.2022 21:55
Уша курилишни тепасида турганларни дарз кетган жойга М500 маркадаги цемент билан кориштириб суваб ташла⁵ш керак...
22.06.2022 21:40
Хаммаси чунтакка шветсария банкини бой килади халкни пулини еб ётибти
22.06.2022 20:14
Aytgancha, aeroportada prokuratura xodimlari xushyorroq turinglar, Sanginov b.n Ramatov chemadonini orqalab Kanada yo Amerikadagi villalariga qochib qolishmasina?!
22.06.2022 20:07
Ha o‘siroq ko‘tga arpa uni bahona deganday, bunga ham aybdorchalar topiladi, lekin tepadagi aydorlar emas. Kecha ishga qabul qilingan qurovul, misol u.n.