Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари билан учрашувда амалдорлар фаолиятига нисбатан танқидий фикр билдириб, «Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари. Буни ҳамма тушуниши керак. Тушунмаган инсон сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади. Айрим амалдорлар тушунмаяпти ҳали ҳам бу нарсани», - деган фикрни айтди.
Шу фикрлар асносида Rost24.uz сўровнома ўтказди:
— Амалдорларимиз халқ хизматкорларими ёки йўқ?
Жавоблар эса турлича бўлди. Кимдир уларни халқ хизматкори деб санаса, кимдир амалдорлар фаолиятидан норози:
— Шу пайтгача хизматни халқ қилди, энди улар қиладида;
— халқни ўйлайдиган киши бунчалик бой бўлмайди, халқни пулини еган киши бой бўлади;
— амалдорлар Президентимиз сиёсатини тўғри тушунса, яхши бўларди. Тўғри, тушунганлари ҳам бор, лекин ҳали кўпчилиги тушунмайди;
— улар халқ хизматкори эмас, «каламуш»лар деган бўлардим;
—амалдорларимиз халқ хизматкори сифатида хизматини қилмаяпти, аксинча биз уларнинг хизматини қиляпмиз;
— мен бу саволга жавоб беролмасам керак, озгина тайёрланиб, ўйлаб жавоб бермасак...
Батафсил видеода кўринг!