Rost24.uz танқидидан сўнг, катта кўча асфальтланибди, бироқ ҳокимликдан ҳали расмий муносабат йўқ

06.05.2022 19:55

Rost24.uz сўровномасидан сўнг, Қибрай тумани, “Узумзор” маҳалласининг асосий йўлига янгидан асфаль ётқизилибди, бироқ бу борада ҳокимликдан ҳали расмий муносабат келгани йўқ. Чунки сўровномада кўтарилган муаммолар тўлиқ ечим топган эмас. 

Сайтимизда шу йилнинг 5 апрель санасида "Маҳаллангизда муаммо борми?" лойиҳаси доирасида, Қибрай тумани, “Узумзор” маҳалласи ҳудудида ўтказилган сўровнома эълон қилинган эди.

Унда ўқувчисиз қолаётган 35 мактаб харобаси, "одам яширинса бўладиган ички йўлларидаги "яма"лар", токсиз янги трансформатор, шу билан бирга асосий йўлларнинг ачинарли ҳолати очиб берилганди.

Мана орадан бир ой вақт ўтди. Муаммолар ўз ечимини топдими?

Rost24.uz мухбири зиммасига юклатилган бошқа бир вазифа бўйича ҳаракатланаркан, "Узумзор" МФЙ ҳудудидан ўтишга тўғри келган ва маҳаллага киришдаги асосий йўл янгиланганига гувоҳ бўлган.

 

Шундан сўнг, маҳалла кишиларидан бири билан алоқага чиқиб, фуқародан қилинган амалий ишлар ҳақида сўраган ҳамда қуйидаги жавобни олган:

«Битта шу — маҳаллага киришдаги асосий йўлни асфальт қилишди, ички кўчалар эса ўша ҳолида турибди. Бошқа ҳеч қандай амалий иш бўлгани йўқ. Ҳатто тайёр, янги тарасформаторга ҳам токни улаб беришмади. Айтгандай,  35 мактабга комусия келди дейишди, лекин мактаб ҳолати ҳам ўша-ўша». (аудио бор)

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар