Сейшел ороллари, балки халқимизнинг тушига ҳам кирмагандир. Аммо, ўзбек амалдорлари ва уларнинг яқинлари ўша оролларда анчадан буён миллиардларни сақламоқда.
Ўзбекистон ҳукуматининг аввалги ва ҳозирги амалдорлари давлат иқтисодиётини секин аста йўлга қўйиб келмоқда. Ҳа, улар айнан давлат иқтисодиётини оёққа турғизмоқда, аммо улардан айримларининг чўнтаклари давлат иқтисодиётига нисбатан анча бақувватлигини Пандора ва Панама ҳужжатларидан ҳам кўриш мумкин.
Rost24.uz офшор ҳудудларда фирмаларини рўйхатдан ўтказган ўзбек амалдорлари ва уларнинг яқинлари рўйхатини эълон қилиб бормоқда. Навбат Панама ҳужжатларига.
Панама ҳужжатлари ҳам айнан Моссак Фонсека юридик фирмасининг фош бўлган ҳужжатлари асосида йиғилган. Панама ҳужжатларини ўрганишда 80 дан ортиқ давлатлардан 400 нафар журналистлар ва уюшган жиноятчилик ва коррупцияни ўрганиш маркази тадқиқотчилари иштирок этган. Моссак Фонсека офшор ҳудудларда фирмаларни рўйхатдан ўтказувчи йирик компаниялардан бири бўлиб, унинг бош офиси Панамада жойлашган. Моссак Фонсека 200 минган ортиқ фирмаларни рўйхатдан ўтказган. Рўйхатга кўра, ўзбек амалдорлари ва уларнинг яқинлари ҳам ушбу фирмага мурожаат қилган кўринади. Моссак Фонсека бир неча давлатларда, жумладан, Британия Виржин ороллари, Швейцария, Нидерландияда фирмалар тўрига эга.
Хорижда Панама қоғозлари ортидан фош бўлган айрим амалдорлар устидан иш очилган ва чора кўрилган ҳамда катта шов-шувли жанжалларга сабаб бўлган. Бироқ Ўзбекистонда бу ҳужжатларда номи келтирилган Гулнора Каримова воқеасидан бўлак иш кўриб чиқилган эмас.
Моссак Фонсека мижозлари бўлган ўзбекистонликлар рўйхатида собиқ ўзбек қироличаси Гулнора Каримованинг яқинлари, машҳур тадбиркор Зафар Хошимов ҳамда Алимов, Арипов, Комилов каби фамилиялар мавжуд.
Панама қоғозларидаги ўзбекистонлик миллионерлар рўйхати билан танишинг:
1. Даврон Махаматалиев
2. Фахриддин Махаматов
3. Дилмурод Махмудов
4. Шерзод Файзуллаев
5. Абдуғаффор Мўминов
6. Зафар Хошимов
7. Фаррух Шакиров А.
8. Алишер Алимов
9. Рустам Мухамадиев
10. Илёс Азимов
11. Жасур Жумаев
12. Марман Аг
13. Комил Рузаев
14. Анвар Мақсутов
15. Ғайрат Мавлянов
16. Румамбет Умеров
17. Худайберган Т. Арипов
18. Пўлат Қурбанбаев
19. Дилором Ибрагимова
20. Жамиле Казакова
21. Шавкатжон Хатамов
22. Касимов Амир-Саид
23. Санжар Нажмидинов
24. Ферутдин Закиров
25. Алишер Зуфаров
26. Нурулаев Бахтиёр Сагдуллаевич
27. Рустам Ғозиев
28. Абдураимов Баҳодир
29. Фарруҳ Акрамов
30. Ҳалил Аҳмад Абдул Ҳабиб
31. Саодат Нарзиеза
32. Рустам Мухамадиев
33. Камилжон Сабирахунов
34. Жалолов Нодиржон
35. Ғайрат Мавлянов
36. Нодирхон Алиев
37. Муҳаммад Мамадалиев
38. Ғолиб Ҳайруллаев
39. Улуғбек Усманов
40. Курбанов Мухитдин
41. Овик Мктрчян
42. Алексей Нефедов
43. Александр Боровинский
44. Шерзод Файзуллаев
45. Ғайрат Назаров
46. Муртазо Сафаров
47. Анвар Мақсутов
48. Бунёд Умаров
49. Равшан Қамбаров
50. Бекзод Камилов
51. Исматилла Шукуров
52. Людмила Самойлова
53. Алексей Мурашко
54. Алимов Темур
55. Умар Алимов
56. Мирсалим Топилов
57. Наталия Третиак
58. Алишер Алимов
59. Лола Раҳимова
60. Жуллиета Мучак
61. Шуҳрат Балабеков
62. Умар Болтабаев
63. Нуриддин Ваисов
64. Александр Багиев
65. Нарине Авециян
66. Жамшид Миралимов
67. Сарвар Турғунов
68. Алишер Мухитдинов
69. Галип Омаров
70. Ҳабибулла Фатхуллаев
71. Рупат Рахматариев
72. Салижан Азизов
73. Фаррухжон Туляганов
74. Александр Свободин
75. Владимир Климин
76. Ренат Раҳматулин
77. Жаҳонгир Жўраев
78. Иминов Абдумалик Валижонович
79. Жан- Клод Бежен
80. Мамажонов Фарҳод Фаҳритдинович
81. Шуҳрат Ташпулатов
82. Зумрат Ташпулатова
83. Баҳодир Гаруров
84. Турғун Шаҳабиддинов
85. Олег Бессонов
86. Рустам Мадумаров
Аввалроқ, Пандора ҳужжатларидан ўрин олган фамилияларни эълон қилган эдик.
Rost24.uz сайти Пандора ва Панама ҳужжатларида очиқланган исм фамилиялар ортидан журналистик суриштирув ўтказади. Бизни кузатиб боринг.