Ўзсаноатқурилишбанк Сирдарё вилоят филиали ўтган йилда 1500 янги иш ўринлари яратган

18.04.2022 11:21

Реклама ҳуқуқи асосида

ОАВ ходимлари Сирдарё вилояти минтақавий филиалида халққа кўрсатилаётган хизматлар билан таништирилди. 

Соҳа субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида банк филиали томонидан 2021 йилда 506,3 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратиб, 1500 янги иш ўрини барпо этилган. 

Журналистлар ушбу яратилган иш ўринларининг бир нечтасини ўз кўзлари билан кўришди. 

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “MISS MILEDI” корхонаси, қизилмия қайта ишлашга ихтисослашган “ORAL EKSPORT IMPEX” МЧЖ, тиббий хизматлар кўрсатган “ABROR UROLOGIYA KLINIKASI”нинг фаолияти ОАВ ходимларига таништирилди.

Рақамларга эътибор қиладиган бўлсак, муассаса томонидан кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 3,1 баробарга ва жисмоний шахслар учун 1,7 баробарга ошган, банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайиб, чакана мижозлар сони 4,2 баробарга ўсган.

2021 йилда кичик ва ўрта бизнес субъектларига кредит ажратиш белгиланган режадан 108 фоизга, аҳоли бўш пулларини омонатларга жалб қилиш эса 183 фоизга бажарилган.

Матбуот анжуманида филиал томонидан мижозга йўналтирилганлик тамойили асосидаги ишлар фаол давом этаётгани таъкидланди.

Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ўтган биринчи чорагида 300,1 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилиб,  пировардида, 20га яқин лойиҳалар ишга туширилган, мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилган.

Банк Ахборот хизмати

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар