Ҳокимлик муносабати: “Бунёдкор” маҳалласи муаммосига ечим бор

18.04.2022 09:20

Шу йилнинг 13 апрел куни сайтимизда: «...“Бомба тушган“ кўчалардан репортаж. Rost24.uz'нинг навбатдаги сўровномаси Тошкент тумани, Бунёдкор маҳалласида ўтказилди» сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон  қилинган эди.

Тошкент тумани ҳокимлиги сўровномада кўарилган масалаларга ўз муносабатини билдирди .

Унда, Тошкент тумани ҳокими “Бунёдкор” маҳалласи фуқаролари билан учрашиш учун икки ой олдин (феврал ойида) боргани, шу кунгача эса  ҳудудга 4-5 маротаба бориб, аҳолининг барча талаб ва истакларини тинглагани, натижада келишувга эришилгани айтилади.

Бироқ,

«...ушбу ҳудудда қурилиш қилаётган тадбиркорлар маҳаллада истиқомат қилиб келаётган баъзи шахслар тарафидан тазйиққа учраганлиги сабабли қурилиш ишларини давом эттириш ишлари муддати узайтирилган. Қолаверса, маҳаллада истиқомат қилувчи хонадонларнинг аксариятида қурилиш ишлари якунига етказилмаган ва кўчаларнинг “бомба тушган” ҳолатга келиб қолишига бу кўчаларда қурилиш материалларини ташувчи юк машиналарнинг серқатновлиги сабаб бўлган».

Маҳалладаги муаммога ечим борми?

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг (22.01.2022, ПҚ-98-сон) қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти Тошкент тумани “Бунёдкор” маҳалласи Зарбулоқ асосий кўчасининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш (велосипед ва пиёдалар йўлаги) замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талаблари асосида лойиҳалаштириш режалаштирилган бўлиб, “Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” буюртмасига кўра объектни лойиҳалаштириш ишлари якунланган ва тез кунларда қурилиши ишлари бошланади.

Лойиҳада “Бунёдкор” маҳалласининг асосий Зарбулоқ кўчасининг бир ярим километр қисмида пиёдалар йўлаги, ёритиш тизимлари, соғломлаштириш йўлакчаси, урна, аҳоли дам олиши учун ўриндиқлар, соябонли ўриндиқлар, саломатлик учун зарур бўлган спорт иншоотларини қуриш ва янги ариқлар қўйиш иш турлари кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳага ногиронлар аравачасида юриш учун қулайлик яратиш мақсадида пандусларни ўрнатиш ҳам киритилган», дейилади муносабатда.

Юқоридаги лойиҳага киритилмаган кўчалар бўйича ҳокимлик фуқароларга тушунтириш берганини таъкидлаган.

«...лойиҳага киритилмаган кўчалари туман маҳаллий бюджет даромадларидан ажратилган пул маблағлари ҳисобидан, жамоатчилик фикри асосида “Open byudjet” дастури доирасида таъмирлаш мумкинлиги фуқароларга тушунтирилган.

Айни вақтда  “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳасини ишга туширилган бўлиб, фуқаролар туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизини “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтириш имкониятига эгадирлар. Бунинг учун ушбу ҳавола  орқали ташаббус қўшиш ва овоз бериш ҳамда ташаббусга маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг овоз бериш жараёнида уюшқоқлик фаол иштирок этиши талаб этилади» — дейилган Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.04.2022 15:03
Рост 24 журналистлари хурматли Анарохон сийним жуда яхши энг долзарб мавзуларни кутариб чиквотсиз барака топинг умриз узок булсин Аллох дойим кулласин хурмат билан Кибрай туман кенгаши халк депутати Олим Сулайманов илтимос менга вакт топиб телефон ☎️ киворинг ☎️ +998935357336