2021 йил январ ойида Асака машина заводи фаолиятини вақтинча тўхтатади

23.12.2020 13:48

UzAuto мижозлар томонидан билдирилган фикрлар ва мулоҳазалар билан ишлашни давом эттирмоқда, ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Шу боис келгуси яқин йилларда ДжиЭм тизимидаги энг юқори BIQ NEXT сифат даражасини олиш мақсад қилиб олинди.

Шуни таъкидлаш керакки, сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда барча зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.

Шу билан бир вақтда, республикамизнинг барча ҳудудларидаги Шевроле дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бундан аввал дилерлик тармоғини Chevrolet брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган эди.  

Янги стандартларга жавоб бермайдиган дилерларнинг дилерлик шартномалари бекор қилинади. Ўз навбатида, UzAuto Motors янги халқаро GM стандартлари асосида ишлашга, шунингдек, мижозлар эътиборини жалб қилиш тамойилларига мувофиқ ишлашга тайёр дилерларни ҳамкорликка таклиф қилади.

 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.01.2021 15:11
Ассалому алайкум яхшимисиз мен якинда нексия 3 олгандим дефект бор экан каерга мурожат килишим керак
02.01.2021 15:10
Энди качон иш бошлайсизлар машина ёздирсак буладими
02.01.2021 15:07
Ассалому алайкум яхшимисиз мен якинда нексия 3 олгандим дефект бор экан каерга мурожат килишим керак
25.12.2020 22:58
Яшасин шунга яраша нархини Яна оширсин.