Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашув ўтказди

26.06.2026 10:05

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентда АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашув ўтказганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги бир йил давомида икки томонлама ҳамкорлик доирасида салмоқли ишлар амалга оширилган ва бунинг натижасида Ўзбекистон ҳамда АҚШ ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилган.

Саида Мирзиёева яқин кунларда ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисидаги битим имзоланиши кутилаётганини ҳам қайд этди.

Шунингдек, у АҚШ савдо вакилига Ўзбекистонга ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган эътибори учун миннатдорлик билдирди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар