Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри Версал Қироллик операсида муваффақиятли чиқиш қилди

01.07.2026 17:42

Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри Европанинг энг нуфузли маданият масканларидан бири — Франциядаги Версал саройининг Қироллик операсида буюк немис бастакори Жорж Фридерик Ҳанделнинг «Тамерлано» операсини муваффақиятли ижро этди. 

Мазкур саҳна асари аввал Дубай, Вена ва Санкт-Петербург шаҳарларида намойиш этилган бўлса, эндиликда Париж томошабинлари ҳам ўзбекистонлик мусиқачиларнинг юксак маҳоратига гувоҳ бўлди.                  

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, иқтидорли мусиқачилар ижроси маданий дипломатиянинг турли халқларни яқинлаштириш, ўзаро англашув ва дўстликни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлади.                 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар