Мақсуда Ворисова: носвойни чеклашга шошилмаслигимиз керак

03.12.2021 16:46

Қўшни давлатларда носвой истеъмоли тақиқланган. Ўзбекистонда эса бу ҳолат ортга сурилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова носвой тақиқлаш бўйича фикрларини айтиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳасига ўзгартириш киритиш бўйича ҳали-ҳамон қизғин муҳокамалар кетмоқда.

Қўшни давлатларда бу нарсага бир неча йиллар олдин тақиқлар қўйилган. Лекин бизнинг депутатларимиз ҳали-ҳануз бу нарсани бутунлай чеклаш бўйича қарор чиқаришмади. Депутат Мақсуда Ворисова эса бу вазиятга секин-асталик билан ўтиш кераклигини, акс ҳолда аҳолида норозилик кайфияти бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Носвойни тақиқлашимиз керак, лекин носвойни тақиқлаш жамиятда жуда катта норозиликни туғдиради. Лекин биз носвой тайёрлаш, унинг реализациясини тартибга солмасак, бу нарса тўхтаб қолмайди. Реал ҳаётда қарашимиз керак-ку. Носвой ҳозир катта миқдорда истеъмолда турибди, бу факт. Лекин биз шуни аста-секинлик билан тартибга солишга ҳаракат қиляпмиз. Носвой борлигидан, халқимиз уни истеъмол қилёатганидан кўз юмсак, ҳаёт ўзгариб қолмайди. Факт ўзгариб қолмайди-ку. Биз буни тартибга солмоқчимиз. Биз мана бу қонунда ёзиб қўйибмиз, ушбу модданинг 2-қисмида белгиланган тартиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида носвойни ишлаб чиқариш ва реализация қилишга нисбатан татбиқ этилмайди. Агар биз буни ҳам тақиқ қилганимизда ёки чеклов қўйганимизда, биз жуда катта бир норозилик эффектини олган бўлар эдик. Шунинг учун биз аста-секин бу нарсани тартибга солиш мақсадида бу модда киритилди", – деди Мақсуда Ворисова.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли саломатлиги бўйича кўпроқ қайғурадими ёки тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг қонун лойиҳасига таъсири бўладими?

Кўрамиз, кузатамиз...

Мавзуга оид мақолалар:

Ўзбекистон журналистлари 30 йилда илк бор тамакини чеклаш масаласида бирлашди

Алкоголь ва тамаки назоратини қайта кўриб чиқиш бўйича асосий вазифалар белгиланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги носвой тайёрлаш ва сотишни тақиқлашни таклиф этмоқда

Янги вазир Беҳзод Мусаев бинолар ичида чекишни тақиқлай оладими?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар