Бойсун туман ҳокимлиги қонунга хилоф равишда "Trailblazer" харид қилди

15.11.2021 16:50

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокимлиги томонидан 398 млн. сўмга бир дона "Trailblazer" русумли авторанспорт воситаси харид қилинди. Бойсун туман ҳокимлиги балансида бўлган "Captiva-2" хизмат автомашинаси эса электрон аукцион орқали сотилиши айтилган.

Мазкур харид қонунга хилоф ҳисобланади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланган. Унга кўра, Бойсун туман ҳокимлиги сотиб оладиган хизмат автомашинаси энг юқори нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 700 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 270 000 сўм эканини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳокимлик сотиб олган хизмат автомашинасининг нархи 189 млн. сўмдан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳокимлик бу ерда 258-сонли қарорини бузган ҳисобланади.

Бундан олдин сайтимизда, худди шу қарорга хилоф тарзда Каптива автомобили сотиб олмоқчи бўлган, лекин қарорни бекор қилган Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳақида материал чиққан эди. "Қишлоқларда тез ёрдам вазифасини эшаклар бажармоқда, вазирлик амалдорлари эса ўзларига "Captiva" харид қилиш билан овора…"

Ҳокимлик ва бошқармалар ўзини кўз-кўз қилгандан кўра, халқ учун хизмат қилса давлат учун фойдали бўларди...

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.11.2021 22:13
Ilohim, kasallikdan to'shakda yotganlar haqqi, kam ta'minlangan bechoralar haqqi, yetimlar haqqi teshib chiqsin