ЎЗБЕК ТИЛИ УЧУН КУРАШ КЕЧАЁТГАН ДАВРЛАРДА ЁЗИЛГАН ОТАШИН ШЕЪР!!!

21.10.2021 13:33

БУЗИЛГАН ЭЛНИ БОТИР ТУЗАР
(Халқ мақоли)

Тупроғимни ёв олган йўқ,
Юртимга қирон солган йўқ.
Ўзим-ўзим» дейди ўзбек,
Элни бузган худди шу ўқ.
Ўҳ, ботирим қайдасан?

Шафақ бағри алвон-алвон,
Тўралардан ватан вайрон.
Ғажирдай ғажир бир-бирин,
Тумшуғи қон, тирноғи қон.
Ўҳ, ботирим қайдасан?

Ўзбекнинг ўти бор, дерлар
Ва лекин «чўп»и бор дерлар.
Ёҳу, бундай эл кўрмадим,
Бир-бирин ковлашиб, ерлар.
Ўҳ, ботирим қайдасан?
………………….
Ўзбек, қачон эл бўласан,
Тўлиб тошган сел бўласан?
Шу кетишда кетсанг агар,
Бир кун қора ер бўласан!
Ўҳ, ботирим қайдасан?

Азим СУЮН

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.10.2021 14:45
Мустақиллик учун курашганлар. Тил учун курашганлар. Ватангадолар, Хоинлар, Қора кучлар, Ғарб малайлари унвонлари билан мукофотланганлар.