Жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуманида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ делегацияси фаол иштирок этмоқда.

Мазкур нуфузли халқаро тадбир доирасида Банкнинг алоҳида кўргазма стенди ташкил этилган бўлиб, унда банк фаолияти, стратегик ривожланиш йўналишлари, халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ҳамда исломий молиялаштириш йўналишида амалга оширилаётган ташаббуслар халқаро жамоатчиликка тақдим этилмоқда.
Шунингдек, анжуман доирасида хорижий молия институтлари ва инвесторларга банкнинг молиявий салоҳияти, халқаро кредит линиялари ва инвестициявий лойиҳалари намойиш қилиниб, истиқболли ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш, янги шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда мавжуд ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш юзасидан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча хорижий молиявий ресурсларни жалб этиш, исломий молиялаштириш инструментларини жорий этиш ва мазкур соҳадаги илғор халқаро тажрибани ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур халқаро платформа «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ учун хорижий инвесторлар ва молиявий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни кенгайтириш, шунингдек, миллий иқтисодиётга халқаро инвестицияларни жалб қилиш борасидаги фаолиятни янада кучайтиришга хизмат қилади.