2021 йил – "Раҳбарларни уйғотиш йили" бўладими?

07.12.2020 11:49

Ўзбекистонда йилларга ном бериш урф бўлган. Одатда йил номи кўп нарсани ўзгартирмайди. Аммо, кўпгина журналист ва нашрлар йил давомида йил номидан келиб чиқиб ижод қиладилар. Амалдорлар ҳам интервью бериш жараёнида ҳар бир маросим ёки янгиликни йил номи билан боғлаб гапиришга одатланган. Гўёки йилга ном берилмаса, тадбирга мавзу расмий нашрларга репортаж ва идораларга ҳисобот топилмай қоладиганга ўхшайди. Йил номи бизга нима беради? Умуман юртдошларимиз келаётган йилни қандай аташни истайди? Rost24.uz сайти бир неча таниқли инсонлардан 2021 йилни қандай номлаган бўлишларини сўради.

Расул Кушербаев, Олий Мажлис депутати

— 2021 - “Рақамли хизмат йили”. Рақамли технология ва ва рақамли хизмат қўшимча қиймат ярата оладиган аниқ даромадбоп иш. Бу йил пандемия сабаб ҳеч нарса қила олмадик.

Шарофиддин Тўлаганов, журналист

— Мен йилларга ном берилишини ёқламайман. Бу советлардан қолган одат. Ном бермасдан ҳам фаровонлик йўлида қандайдир дастур қабул қилиниши мумкин. Йилга ном бериш тадбирбозликка олиб келади.

Шерзод Қудратхўжаев, Халқаро пресс клуб раиси.

Шерзод Қудратхўжаев келаётган йилга эмас, охирлаётган йилга таъриф берди. У 2020 йилни энг оғир йиллардан бири бўлганига ишора қилиб Time журнали танловига қўшилди. Time журнали сўнгги сонида 2020 йилни энг ёмон йил (the worst year ever) сифатида эътироф этган эди.

Нозим Сафари, блогер

— Йилни умуман номламаган бўлардим ёки “2021 – йилларга ном беришни тўхтатиш йили”, дея аталишини истардим.

Дима Қаюм, блогер

“2021 — Адолат, адолат, адолат”

“2021 — Халқ манфаати, коррупцияга қарши кураш, газ ва электр билан таъминлаш йили!”

Шунингдек, ўз исмини айтишни истамаган депутат ва ёзувчилар 2021 йил номига бир нечта таклифлар билдиришди.

“2021 — Халқ ҳокимияти қарор топадиган йил”

“2021 — Раҳбарларни уйғотиш йили”

“2021 — Таълим ва тиббиётни тубдан ислоҳ қилиш йили”.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
15
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
12.12.2020 09:03
Howdy! This is my first comment here so I just wanted to give a quick shout out and say I truly enjoy reading through your posts. Can you suggest any other blogs/websites/forums that go over the same subjects? Thanks for your time! https://vanzari-parbrize.ro/parbrize/parbrize-opel.html
12.12.2020 04:05
I every time emailed this weblog post page to all my contacts, for the reason that if like to read it next my contacts will too. https://parbrize-originale.ro/parbrize-originale/parbriz-originale-mitsubishi-l_400_bus_pdw-1994-39899.html
12.12.2020 02:37
Hello there, I do believe your web site could be having web browser compatibility problems. Whenever I look at your site in Safari, it looks fine but when opening in I.E., it's got some overlapping issues. I just wanted to provide you with a quick heads up! Other than that, excellent blog! https://vanzari-parbrize.ro/geamuri/geamuri.php
11.12.2020 14:36
Hi there, You have done an excellent job. I'll definitely digg it and personally recommend to my friends. I'm sure they'll be benefited from this website. https://parbriz-luneta.ro/Parbriz-fiat-tipo-1988.html
07.12.2020 16:31
Халкни уйгониш йили растаможка йук йил хамма жой очилиш йили