Журналист вазирликка сўров юборганига 1,5 йил бўлди, лекин ҳали жавоб келгани йўқ

06.07.2021 14:52

Ўзбекистон журналистикаси олдидаги бугунги муаммолар мавзуси “Ўзбекистон” телеканалининг “Мунозара майдони” ток-шоусида ҳам муҳокама қилинди. Унда иштирок этган журналистлар соҳанинг айни пайтдаги ривожига тўсиқ бўлаётган омиллар борасида фикрларини билдиришди, таклифлар киритишди.

Журналист Шарофиддин Ҳусниддинов давлат ташкилотлари ва ОАВ ўртасидаги энг катта муаммо ҳақида фикр билдирди: “Ташкилотларга хат юборамиз, хатимизга ўз вақтида жавоб олмаймиз. Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизматига “Ўзбекистоннинг хориждаги туризм элчилари қандай фаолият билан шуғулланаяпти, деган саволимга 1,5 йилдан бери жавоб ололмайман”, деди журналист.

Туризм ва спорт вазирлиги бу юзасидан муносабатини билдиради, деган фикрдамиз. Биз иккинчи томон учун ҳам очиқмиз.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда айни пайтда 6 та тизимга раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов бошқарувидаги тармоқлар бошқа тизимларга нисбатан алоҳида ривожлангани ёки фавқулодда ютуқларга эришиб кетмагани борасида мақола эълон қилинган эди. Унда бир раҳбар бошқарувидаги тизимлар ривожи сўроқ остига олинган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар