Андижонда «Мини технологиялар ярмаркаси» ўтказилди

11.09.2026 15:47

Андижон вилояти Хўжаобод туманида «Мини технологиялар ярмаркаси» ташкил этилди.

Тадбир «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди. Унинг асосий мақсади ишсиз ва кам даромадли фуқароларга ўз бизнесини бошлаш ва даромад манбасини яратиш учун амалий имконият беришдан иборат.

Ярмаркада 10 дан зиёд етказиб берувчи томонидан 100 дан ортиқ технология намойиш этилди. Улар уй шароитида ва кичик ишлаб чиқариш объектларида бизнес йўлга қўйишга мўлжалланган.

Тадбирда 500 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларидан маслаҳатлар олди. Шунингдек, иштирокчиларга лизинг ва имтиёзли кредит шартлари ҳақида маълумот берилди.

Ярмарканинг ўзида 14 нафар фуқаро танлаган ускуналари бўйича дастлабки шартномаларни расмийлаштирди.

Тадбир доирасида келиб тушган мурожаатлар асосида фуқароларни даромадли фаолиятга йўналтириш ишлари давом эттирилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар