Янги Ўзбекистон университетининг янгилиги нимада? Унда кимлар ўқиши мумкин?

24.06.2021 21:05

Куни кеча президент Янги Ўзбекистон университетини ташкил этишга оид қарорни имзолаган эди. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловдан ушбу университетнинг бошқаларидан фарқли томонлари ҳақида сўрадик:
 


«Бу университет Олий таълим вазирлигига қарамайди, агентликка қарайди. Бу мутлақо фарқ қилади. Камбриж дастури асосида танлаб олиниши билан фарқ қилади. Ректори Германиядан, ўқитувчиларнинг 50 фоизидан кўпи эса чет элдан. Бунга асосан кимлар ўқийди деган савол бўлади. Асосан, Камбриж университетининг конкурсидан ўтганлар. Менимча, энг кўп конкурсдан ўтадиганлар Президент мактаби битирувчилари бўлади. Улар жуда мукаммал, улар жуда катта натижаларга эришди. Ҳозир уларнинг аксарият қисми хорижий олий таълим муассасасига кириб турибди», – деди А.Тошқулов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.06.2021 10:01
Менимча, энг кўп конкурсдан ўтадиганлар Президент мактаби битирувчилари бўлади. Улар жуда мукаммал, улар жуда катта натижаларга эришди. seningcha, mamlakatdagi hamma maktablarda ta'limni mukammal qilish mumkin emasmidi????
25.06.2021 08:45
Бировни таҳоратга намоз ўқишми? Унда ўқиб чиққанлар бирон нарсани амалга оширишига ишонасизларми? Дунёқараш ва раҳбарлик тизимида ўзгариш қилмас эканмиз Американи ўзини кўчириб келсангиз ҳам ўн кунда маҳаллийлаштирамиз. Шунинг учун бу олийгоҳ очилиши тараққиёт белгиси бўла олмайди, шунчаки европақараш таълим муассасаси, Шунда ҳам назорат қилиб борилса. Акс ҳолда рангли революцияга тамал тоши.