Савдо-саноат палатаси: битта ҳам тадбиркор жабр кўрмаслиги керак

24.06.2021 12:03

Кеча Ўзбекистон ЭОАВМА томонидан “Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳам кўтарилиб, уларни ечиш бўйича фикр мулоҳазалар ҳам билдирилди:

Биргина мисол, 2020 йилда тадбиркорларга қарашли кўчмас мулк объекти бузилиш ҳолатлари 13 бараварга камайиб, 96 тани ташкил этган. Лекин, бунинг биттаси ҳам кўп. Шунинг учун, хусусий мулкка дахл қилинган ҳар битта ҳолат бўйича Савдо-саноат палатаси Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини янада кучайтиради.

Шу билан бирга, хусусий мулкка дахл қилганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш ва тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатларни (айбсизлик презумпцияси) мустаҳкамлаш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Палата томонидан таклиф киритилди.

Тадбиркорлик соҳасидаги айрим қонунчиликнинг беқарорлиги хусусий бизнес вакиллари учун ноқулайлик туғдираётган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Бундан буён, қабул қилинган қонун ҳужжатлари тадбиркорлик субъектлари учун инвестиция қилиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, улар инвестиция қилиш санасида амалда бўлган қонун ҳужжатларини ўн йил мобайнида қўллаш ҳуқуқига эга бўлиши юзасидан қонунчиликка алоҳида норма киритилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
24.06.2021 12:54
Эртаклар яхшиликка етаклар.