Бозорларда байрам қандай нишонланди?

09.05.2021 10:37

Ғалаба нашидаси, қанча йиллар ўтмасин унинг завқи қалбларга сурур ва хурсандчилик бағишлайди. 9-май Хотира қадрлаш куни бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида муносиб қарши олинмоқда.

Юнусобод туманидаги "Sampi Bozori" савдо кўнгилочар маркази (САМПИ бозори) маъмурияти ҳам бу кунни ўзига хос тарзда нишонлашди. Ташкил этилган байрам тадбирига меҳнат фахрийлари ва ёшлар таклиф этилди. Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага завқ-шавқ улашди. Ташкилотчилар томонидан уруш ортида меҳнат қилган фахрийлар эъзозланиб уларга байрам совғалари улашилди. 

Шунингдек, ташкилотчилар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси хонадонида бўлиб байрам билан қутлашди. Бугун тинч ва осойишта юртимизда умргузаронлик қилаётган ҳамюртларимиз бундан 76 йил олдин урушга кетган ярим миллион ўзбекистонликларнинг жасоратини ҳеч қачон унутмайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар