Мамлакатимизнинг қайси ҳудудида хусусий корхоналарнинг сони кўп?

03.12.2020 13:24 - 202

Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига жами тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 401 727 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 89 677 тани ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Тошкент шаҳри – 12 858 та

Фарғона вилояти – 10 779 та

Қашқадарё вилояти – 9 123 та

Наманган вилояти – 7 188 та

Сурхондарё вилояти – 7 018 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

савдода – 33 837 та

саноатда – 16 165 та

қурилишда – 7 850 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 803 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 658 та

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар