«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига замон талабларига мос, сифатли ва қулай молиявий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтиришни изчил давом эттирмоқда. Хусусан, бугун Фарғона вилоятининг Бешариқ, Бағдод ҳамда Бувайда туманларида банкнинг янги Банк хизматлари марказлари (БХМ) тантанали равишда фойдаланишга топширилди.



Янги Банк хизматлари марказларининг манзиллари:
Бешариқ тумани БХМ: Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, Булоқбоши МФЙ, Олтин водий кўчаси, 128-уй.
Бағдод тумани БХМ: Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Муқимий МФЙ, Ахиллик кўчаси, 2-уй.
Бувайда тумани БХМ: Фарғона вилояти, Бувайда тумани, Обод ҳаёт кўчаси, 787-уй.
Янгидан барпо этилган ва замонавий инфратузилма билан таъминланган мазкур марказлар ҳудудлардаги мижозларга замонавий банк хизматларини янада яқинлаштириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.



Марказларда жисмоний ва юридик шахслар учун кенг турдаги банк амалиётлари, жумладан:
Аҳоли учун: қулай шартлардаги омонатлар, микрозаём ва кредитларни расмийлаштириш, хилма-хил тўловлар ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
Тадбиркорлар учун: бизнес лойиҳаларни ва кичик тадбиркорликни молиялаштириш, ҳисобварақлар очиш ва бошқа комплекс банк хизматларидан тезкор ва тоифаланган тарзда фойдаланиш имкониятлари яратилган.
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Фарғона вилояти аҳолиси ва тадбиркорларини янги Банк хизматлари марказларида кутиб олишдан ва уларга муваффақиятли ривожланиш йўлида ишончли молиявий ҳамкор бўлишдан мамнундир.