Тошкент метроларида қандай муаммолар бор? (видео)

17.04.2021 14:51 - 430

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда метролардаги ҳолат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хўш бунинг асосий сабаби нимада? Жорий йилнинг 11 апрель куни ижтимоий тармоқларда метро вагони эшиги ёпилмай қолгани ҳолати тасвирланган видео тарқалди. Эшиклар нима учун ёпилмай қолган эди? 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу саволларга жавоб берилди.

Матбуот анжуманида Тошкент метрополитени билан боғлиқ долзарб саволларга мутасаддилар жавоб беришди. Уларнинг айтишича, Чилонзор йўналишидаги йўловчиларнинг тирбандлиги августь ойида 5 та қўшимча вагон олиб келиниши билан бартараф этилади.

Маълумотларга кўра, Тошкент метрополитени ҳар ой 330 минг йўловчига хизмат кўрсатади. Улардан 10,5 миллиард сўм маблағ тушади. 8,5 миллиард сўми тизимда меҳнат қилаётган 4 мингга яқин ишчи ходимларга ойлик маош қилиб берилади. 3 миллиард сўм электр энергия учун сарфланади. Шу боис жорий йилда ҳам Тошкент метрополитенига давлат бюджетидан 45 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Рухсора Ғофурова,
Сирожиддин Ҳошимжонов (видео)

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар