«Халқ шоири» унвонини олиш учун «сарой дарвозаларига осилиб» яшаш керакми?

29.08.2021 10:00

"Ўзбекистон халқ шоири" унвонини олмаган халқ шоирлари ҳақида

Унвон истеъдоди, ўзбек адабиётига қўшган ҳиссасига, бўй-бастига ёки ўтирган мансаби, таниш билишчилигига қараб бериладими?

Ёки "булоқ боши"да ўтирган мулозимларнинг шахсий қарашлари муҳим роль ўйнайдими?..

Ижодкор Талант Бек (Примов) Ўзбекистонда «Халқ шоири» унвонини олиш учун шоирлар сарой шоири бўлишга мажбур, деган фикрда. У ҳозиргача унвонга эга бўлган шоирларни, эътибордан четда қолган қалам аҳли билан таққослаган.

Талант Бекнинг фикрича, Ёзувчилар уюшмаси ҳақиқий истеъдодлар қолиб, фақат ўз аъзоларининг китобларини чоп этмоқда.

“…Ўша эски гап. Адабиёт халқнинг руҳини белгилайди. Доим мозийни етаклаб миллатнинг миллат эканини намоён этади. Адабиётда янги гап бўлмайди, «рост» гап бўлади. Оламнинг ибтидоси ҳам сўз билан бошланган, интиҳоси ҳам сўз билан тугайди. Сўзнинг маржондек тизилмаси назм, «раият манзила»си наср. Дардни айта олиш Парвардигор томонидан инсонга берилган бахтдир, дардни гўзал қилиб қоғозга тушириш шоирга берилган олий туҳфа. Бу қисмат шоирлар манглайига битилган бўлади. Улар эса миллатнинг «миллийлиги» учун дунёга келган улуғ фидойилардир. Шоирлар рост сўзни айтар экан, уларни тақдирлашда ҳам холислик ва адолат тарозиси мезонларига мос бўлиши керак эмасми?

Миллатимиз тарихида турли мансаб, унвонлардан юксак турадиган қалам аҳли кўп бўлган. Уларнинг муносиб тақдирланиши эътироф, эътибор рамзи сифатида қаралган. Аммо, шоирлиги йўқ ижодкорни асарларини ўқишга халқни қизиқтириш миллатга нисбатан хиёнатдир, хиёнат эса кечирилмайди...

Бу халқ савиясини туширишга, таназзулга олиб келади. Бугун интернетда турли сайтларда, ТВда, турли газеталарда чиқаётган аксарият нўноқ шоирлар билмайдики, улар миллат онги пасайиши учун хизмат қилаётганини.

Бугунги жараёнга назар ташлайдиган бўлсак, унвон истеъдоди, ўзбек адабиётига қўшган ҳиссасигами, бўй-бастига ёки ўтирган мансаби, таниш билишчилигига қараб бериладими?

Масалага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ё булоқ бошида ўтирган мулозимларнинг шахсий қарашлари муҳим роль ўйнайдими?

Агар «Ўзбекистон халқ шоири» унвони истеъдодга қараб ёки адабиётшуносларнинг холис муносабатига қараб берилса, «Ўзбекистон халқ шоири» унвони Йўлдош Эшбек, Мирзо Кенжабек, Матназар Абдулҳаким, Шавкат Раҳмон, Чўлпон Эргаш, Азим Суюн, Маъруф Жалил, Мухтор Комил каби ижодкорларга нега берилмаган? Бу шоирларни бугун халқ аллақачонлар ўзининг “халқ шоири” қилиб олганини ўзини зиёли деб билган ҳар бир шахс жуда яхши билади-ку. Шунчаки кун кўрмай ўтаётган ва ўтиб кетган бу адибларни эъзозлаш фурсати ҳали келмадими ё...

«Ўзбекистон халқ шоири» унвонига тавсия ҳам шу даражада. Ё булар шу эътирофга арзимайдими? Ким инкор эта олади?
Ёки Иқбол Мирзо, Маҳмуд Тоир, Тўлан Низом, Энахон Сиддиқова каби бугунги «феномен»лар истеъдод борасида улардан кўра арзирлироқ, дея ким илмий исботлаб бера олади?

Ё Халқ шоирлиги уларнинг машҳурлиги ё кунора ТВда, байрам минбарларида чиқишига асосланадими? Адабиётда ҳам адолат бўлса қанийди.

Президент Шавкат Мирзиёев айтганидек, «Адолат тамойили устувор бўлиши керак эмасми?»

Балки ўйлаб кўрадиган фурсат келгандир. Ёзувчи ва шоирларни унвонга тавсия қиладиган, булоқ бошида ўтирган мулозимларнинг шахсий симпатияси виждон амрига бўйсуниб қолар... Тағин ким билсин.

Абдураҳмон Жомий олдига бир нўноқ шоир келиб, «Шеърим машҳур бўлиши учун уни Самарқандга кириш дарвозасига осиб қўйдим», деганида, Абдураҳмон Жомий ҳазратлари шеър ёнига ўзингни ҳам осмабсан- да, ҳамма сени танирди», деб жавоб берган экан.

«Ўзбекистон Халқ шоири» унвонини олиш учун ё «сарой дарвозаларига осилиб яшаш» керакми?”.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
21
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
30.08.2021 10:50
Muhammad Yusuf "saroy darvozasiga osilmagan". "Xalq shoiri" unvonini olmasidan xalqi uni o'ziniki deb bilgan. Navoiyni ham, Boburni ham, Muqumiyni ham, Furqatni ham va yana ko'pchilikni...
29.08.2021 18:04
A. Oripovning "Jannatga yoʻl" asarini eslang. Suvda oqayotgan qizni qutqaraman deb halok boʻlgan shoir jannatga qoʻyilmaydi, chunki Xudo haq soʻzni aytishi, mazlumlarni himoya qilishi uchun unga isteʼdod bergan, u boʻlsa isteʼdodini jononlarni maqtashga sarflaydi.
27.07.2021 12:36
respect ! "rost 24" wrote the best !
21.07.2021 20:28
Мухтор Комил ким? Нима ёзган? Асарлари?
21.07.2021 09:34
Жуда ҳам яхши ва долзарб мавзуда ёзилибди. Лекин бир гап: сув юзасини пўпак босгани каби, истеъдодларни кўрсатмай, уларни яшириб келадиган кучлар бор ва улар бундай кейин ҳам бўлади. Истеъдодларни халқ таниши, ҳурматлаши, ўлда-жзлда қилиб юбилейларини ўтказиши учун улар албатта, кўплаб истеъдодларимиз сингари ўлиши керак.
20.07.2021 23:12
Мен ижтимоий тармоқда rost24.uz Ни доим ўқиб бораман. Ҳақиқат гапларни олиб чиқасизлар. Омад ёр бўлсин. Оллоҳ сизларни қўлласин.
20.07.2021 23:03
Ha. Haq gap yozilgan.
20.07.2021 23:02
Ha, haq gap yozilgan. Korrupsiya bu sohani ham ishgʻol qilmasligi kerak.
20.07.2021 21:24
Ибол Мирзо хакидаги фикрларга кушилмаймиз! Икбол Мирзо хакикий халк шоири! Унинг шеърларини халк билади ва кадрлайди! Колаверса одамгарчилиги хам бор. Оддий халкка куп фойдаси тегади.
12.03.2021 18:02
Буни айтиш канчалик огир. Бу бор хакикат.
12.03.2021 18:01
Буни айтиш канчалик огир. Бу бор хакикат.
12.03.2021 18:00
Буни айтиш канчалик огир. Бу бор хакикат.
12.03.2021 10:31
Юқорида келтирилган унвонсиз шоирларимиз "менинг кимлигимни халқ билса бўлди" шиори остида яшаб ижод қилган ва яшамоқда. Армони йўқ.
11.03.2021 15:45
Яхшиман мавзу.
11.03.2021 13:23
Мақола зўр, аммо Ўзбекистон ёзувчилар иттифоқи ўз муносабатини билдира олмайди, чунки улар кар ва сақовдирлар ва Хайриддин. Султонов қўлидаги қўғирчоқдирлар
11.03.2021 13:17
Офарин. Жуда долзарб мавзу. Мен бунга қўшимча қилиб. Хайриддин Султонга ҳам ёққан бўлиши керак деган жумлани киритган бўлар эдим.