30 йилдан бери амалдорлар қўрқиб айтолмаган сўзни бугун Жаҳонгир Ортиқхўжаев гапирди

13.02.2021 20:39

Бугун, «Истиқлол» мажмуасининг қурилиши масаласида “Марказий универмаг”  ёнидаги хиёбонда жамоатчилик билан учрашган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат тилини билмаган фуқароларга рус тилида гапиришга мажбур эмаслигини билдирди.

Ортиқхўжаевдан рус тилида гапиришни сўраган фуқароларга «Ўзбекча гапиряпман, Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман. Хоҳласангиз «переводчик» олинг ёнингизга», дея жавоб қайтарган.

Шу вақтгача аксарият амалдорлар даврада русийзабон фуқаролар бўлса, давлат тилида эмас, рус тилида сўзлар эди.

Хусусан, ёз ойида Тошкентда “Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан ўтказилаётган "Ёш киноматографлар фестивали"да Бош вазир ўринбосари Бегзод Мусаев саҳнада туриб рус тилида нутқ сўзлашни маъқул кўрган эди.

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам бемалол ўзбек тилида сўзлаша олиши билан мақтана олмайди. 2018 йил 12 январь ойида Миллий матбуот марказида ўтган тадбирда мазкур амалдор конференцияда 15 кишининг ичида 2 нафар русийзабон бўлгани учун рус тилида сўзлашни маъқул топган ҳамда ўзбек тилида савол берган журналистларга ҳам рус тилида жавоб қайтарган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Илхом Абдуллаев ҳам очиқ матбуот анжуманларида фақатгина рус тилида гапиришни маъқул кўради.

Шу вақтгача рус тилида гапиришни сўраган фуқаролардан биронта амалдор таржимон билан юришни сўрамаган ва Ўзбекистонда давлат тилида гапираётгани, бошқа тилда сўзлашга мажбур эмаслигини эслатмаган эди. Бу борада, яъни 30 йилдан бери жуда кўпчилик амалдорлар қўрқиб айтолмаган сўзни бугун Жаҳонгир Ортиқхўжаев журъат билан айта олган ҳозирча ягона амалдор бўлиб турибди. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
131
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.01.2022 02:31
Juda to'g'ri gapni aytibdilar 👍👏
05.11.2021 15:44
Тўғрида Россия ёки бошқа давлатда ўзбекча гапирсак у ердаги амалдор ёки фуқаролар ўзбекча жавоб бермайдику
22.10.2021 22:31
Rost24 ga omad! Boshqa maddox axborot agentliklarga nisbatan anchagina haqiqatni yorityapdi
22.10.2021 22:30
Ortiqxo'jayevning to'g'ri qilgan yagona ishi shu bo'libdi qoyil!
22.10.2021 02:52
Зора , бошка амалдорлаям инсофга келса.
22.10.2021 01:05
Шу хам жасоратми ? Халкни кийнаетган масалалардан гапирсин! Тилимиз, миллатчилигимиз калбимизда, уни хеч ким инкор килолмайди! Хамма хакикат "паст"да, кишлок-туманларда, духи етса ушаларни айтсин!
22.10.2021 00:08
Гап йўқ .Хақиқатни гапирибдилар рахмат соғ бўлсинлар.
21.10.2021 23:27
Жуда тўғри, Ортиқжўжаевнинг шу ватанпарварлик га 5 баҳо! Фақат энди шаҳар ҳокими сифатида пойтазтимизни она тилимиз билан янада кўркам қилишга бел боғласа, қойил қолган бўлардик! Ҳамма жойни ажнабий,айниқса русча сўзлар босиб кетган?!
21.10.2021 19:45
Ортиқхўжаевни бу масалада қўллайман ва дуо қиламан
29.08.2021 15:10
E Xudoyim, bizning Jizzax viloyatimizga shunday mard hokimlardan yuborsangchi. Aybimiz nima! Sh. Mirziyoyevdan keyin tuzuk hokimga yolchimadik.
29.08.2021 15:03
RESPECT!
22.02.2021 07:40
Ортиқхўжаев бизни фахримиз. Ўз она тилида , давлат тилида гапириш маън этилганми Ўзбекистонда. Нега энди биз ўрисча гапиришимиз керак улар ўзбекча гапирсин. Туркияда кўрганман ўрис қизларни туркча гапириб юрибди.
20.02.2021 19:33
Ортиқхўжаев илк бор мамлакат учун фойдали гапни гапирибди
18.02.2021 18:34
Отиқхўжавни 100 Фоиз қўллаб қуватлайман.
18.02.2021 18:32
Ўзбек ТИЛИ давлат ТИЛИ бўлганидан кейин Ўзбекистонда яшовчи барча инсонлар қайси миллатдан бўлишидан қатий назар ўзбек тилини билиши зарур. Бу ўзбек Халқига ва давлат тилига хурматни билдиради.
18.02.2021 16:41
Ота-онагизга рахмат Жохонгир ака.
17.02.2021 00:11
Barakalla
16.02.2021 22:03
Maqola subyeltiv chiqibdi! Xolislik yetishmaydi nashringizga!
16.02.2021 15:32
To'g'ri qilgan. Mani shaxsiy fikrim. Ona tilida gapiryapti.
16.02.2021 14:41
Жуда тўғри қилган Ортиқҳўжев.
16.02.2021 00:29
Отезга Рахмат!
15.02.2021 22:21
Тўғри қилган Ўзбекистонда яшавотими ўзбек тилини билиши шарт.
15.02.2021 22:06
Жахонгирнинг пахтачиси ким. Мақола езганда авторини кўрсатинглар.
15.02.2021 21:49
Зур гап булипти!
15.02.2021 14:27
хайрият шу битта жойда тугриям хакниям гапираркан а
15.02.2021 14:10
Тасанно
15.02.2021 13:44
Улсин шуям жасорат булса
15.02.2021 13:09
Биринчи марта хурматимга созовор харакат булди... яхши...
15.02.2021 12:50
Бўларканку.шундай.фидойиликни.кўрсатиш.билдириб.кўйиш.бошкаларга.ибрат.бўлсин
15.02.2021 10:26
ок
15.02.2021 09:58
Илтимос Мовий гумбазлар бузилмасин.Янгича услубдеги хиебонларда бир хиллик, купчиликка екмаябди.Утмишдан намуна хотира килиб колдирилса яхши булади.
15.02.2021 08:22
Булар эканку
15.02.2021 07:51
Ортикхужаев: "Всякий бизнес хороша !". Рус тилини чала билгани учун гапиришга уялган, яна бир бор ижтимоий тармокларда кулки булиб колишдан куркган.
15.02.2021 07:10
Зур!!!!
15.02.2021 05:28
Хакийкий маданият у́з она тилимизни билиш ва хурмат килиш !Яшанг офарин Жохонгир Ортикху́жаев!
15.02.2021 01:44
Malades otangga raxmat Jahongir
15.02.2021 00:56
Ифлос!
14.02.2021 22:50
Булар эканку !!! Телеведенияда хам давлат тилини талаб киладиган бир азамат топилармикан ???
14.02.2021 21:33
Яшанг Хоким бобо!
14.02.2021 21:20
👍
14.02.2021 19:31
Гап йук
14.02.2021 19:18
Жаҳонгир Ортиқхўжаевга минг рахмат! Биз бошқа давлатга борсак ўша давлатнинг тилини ўрганиб борамиз. Ўзбекистонда яшаб турган русизвбонлар ҳам бошқа давлатга бормоқчи бўлса ўша давлатнинг тилини ўрганиб, кейин боради. Лекин Ўзбекистонда бир умр яшаб ҳам давлат тилини ўрганишни истамайди. Ўзбек халқига ва ўзбек тилига хурматсизлик билан қарайди.
14.02.2021 19:08
Жаҳонгир Ортиқхўжаевга минг рахмат! Нима учун биз бошқа давлатга борсак ўша давлатнинг тилини ўрганиб борсиз. Шу Ўзбекистонда яшатган русизабонлар бошфа давлатга бормоқчи бўлса, аввал шу давлатнинг тилини ўрганишади. Лекин бмр умр Ўзбекистонда яшаб ҳам ўзбек халқини ва унинг тилини назар писанд филмайди.
14.02.2021 19:02
Надо подумать
14.02.2021 17:25
гап йук шунакалар купайсин
14.02.2021 15:45
Alloh rozi bolsin janob Ortiqhojayevdan ozligimizni yoqtmagan maqul ona tilimiz va davlat tili Ozbek tilidir
14.02.2021 15:39
😂😂
14.02.2021 15:37
Курдик Россияга келиб рус тилида кандай чаналганларини узлари рус тилида яхши тушинтириб беролмадилар
14.02.2021 14:27
26.11.20 kuni sayyor qabulda 2.xona uy vada qiganla ushani bersinla oldin Mametov Botir Baxodirovich 09.01.1988 tel 909611313
14.02.2021 14:26
Мен Маметов Ботир Баходирович 2017 Сергели туманида Шайхонтохур туманидан бериладиган кам таминланган уй жойга мухтож оилаларга имтиёзли кредит асосида 24 Ноябрь куни Шайхонтохур туманига ариза билан мурожат к,илган едим навбатгахам олинган едим,мен нечи маротаба туман хокимятига борсам хали навбатин келмади деб шу кунгача алдаб келишди мен билан баравар топширган фук,ароларуй жой олиб булишди. Мени навбатимни курсатиб беришмади на дафтарларида на компютер базасида умуман 3 йил давомида курсатилмади бу тугрисида 30 маротаба президент парталига бош шахар туман прократураларига ариза билан куп маротаба мурожаат к,илдим фойдаси булмади.Менга яни Узбекистон фук,аросига тегишли булган уша 2017 йил 24 Ноябрь холати буйича амалий ёрдам беришингизни сурайман. Шахар туман халк, к,абулхонаси Амалий ёрдам беришмади мурожаат к,илмаган жойим к,олмади. 26.11.20 куни саёр к,абул булиб утди унда мен Тошкент Шахар Хокими Жахонгир Ортик,хужаев Обидович к,aбулида булдим мен айтим 3 йилдан бери уйимни беришмади навбатимни хечким текшириб бермади хечким ёрдам бермади.Бизни кам таминланган оила руйхатиданхам учириб юборишкан уй жой бермаслик учун дедим. Менга нечи хонали уй хохлавосиз дедилар мен 2 хоналигини айтдим бошига 40 млн ойига 2 млн дан тулай оламан дедим менга булди унданам арзон уй топиб бераман дедилар,шундан бери хали хам менга уй берилмади амалий ёрдамхам шу кунгача мен енди кимга ишони мен енди хурматли мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичга МУРОЖААТ К,ИЛАМАН АДОЛАТЛИ К,AРОР ЧИК,АРИБ БЕРАДИЛАР ДЕГАН УМИДАМАН !!!
14.02.2021 13:19
Койил килдиларинг
14.02.2021 13:03
Barakalla!!!
14.02.2021 12:06
Tilimiz va boshqa tillar teng hurmatlanadi. Biroq davlat tilidagi nutqqa e'tiroz o'rinsiz
14.02.2021 11:56
Отангга Рахмат угилбола.
14.02.2021 11:54
Зур
14.02.2021 11:51
Olloh martabasini ulug Wilson To'g'ri 10ta Rus tushunsin Deb million o'zbekni omilashtirayotgan (ma'lumot ololmasligiga sababchi) amaldorlar ham tushunsin
14.02.2021 11:10
ж. Хокимга маслахат, ўзбек адабий тилни ўрганиш керак. Жаргон сўзларни ишлатиш хокимга ярашмайди ("шесть секундда ёқатвораман", "Духи ёқ"). Мақола муаллифига, бунақа воқеадан маҳтаниш уят! Ўзбек тилини ғурурини бунақа мусолларбилан еўтарилмайди. Хафа бўлмаинг, сизнинг шахсизни камситиш ниятим ёқ эди.
14.02.2021 11:07
ж. Хокимга маслахат, ўзбек адабий тилни ўрганиш керак. Жаргон сўзларни ишлатиш хокимга ярашмайди ("шесть секундда ёқатвораман", "Духи ёқ"). Мақола муаллифига, бунақа воқеадан маҳтаниш уят! Ўзбек тилини ғурурини бунақа мусолларбилан кўтарилмайди, ривожланмайди. Хафа бўлмаинг, сизнинг шахсизни камситиш ниятим ёқ эди.
14.02.2021 10:37
Молодец
14.02.2021 10:30
Да потому что он говорит по русски как "двоешник". Пусть по узбекски говорит.