Rost24.uz даги мақоладан кейин Самарқанддаги номсиз кўчаларга ном қўйиладиган бўлди

02.02.2021 10:37

Rost24.uz ахборот сайтида 1 февраль куни “Самарқандда ном-нишонсиз кўчалар ва рақамсиз уйлар кўп. НЕГА?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Шундан сўнг мутасаддилар мақола муаллифи Тошпўлат Раҳматуллаевни масалани атрофлича муҳокама этиш учун шаҳар ҳокимлигига таклиф қилишди. Йиллар давомида ҳал этилмасдан келинаётган муаммога қандай ва қачон ечим топилади? Бу ҳақда сўз яна яна мақола муаллифига.

***

Мақола ахборот сайтида эълон қилиниши билан ҳеч қанча вақт ўтмасдан каминага Самарқанд шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Суҳроб Эргашев қўнғироқ қилиб, “Мақолангизда кўтарилган муаммо кўп вақтдан бери ўзимизни ҳам қийнаб келаётган эди. Кўчаларга ном қўйиш масаласи айрим сабабларга кўра анча чўзилиб кетди. Имкони бўлса, келсангиз маслаҳатлашиб олардик”, деди. 

С.Эргашев билан нега шунча вақтдан бери кўчаларга ном қўйилмагани, уйлар рақамлаштирилмагани ҳамда кўпгина кўчаларда номи ёзилган замонавий кўрсаткичлар ўрнатилмаганини мавзусида суҳбатлашдик. Муаммони ҳар бир маҳалла кесимида кўриб чиқдик. Бу ҳақда суҳбатдошим қуйидагича фикр билдирди.

  • Самарқанд туманидан 30 дан ортиқ маҳалланинг шаҳримизга ўтганига тўққиз йил бўлган. Ўша вақтда нега кўчаларга ном қўйилмаганидан бехабарман. Лекин кейинги икки йил ичида биз маҳаллаларга номсиз кўчаларининг рўйхатини беришни ва қандай ном қўйиш бўйича таклифларини сўраб келяпмиз. Аммо шу вазифани бажаришга маҳаллалар сусткашликка йўл қўйишди. Биз ҳам бошқа ишлар билан бўлиб, топшириқ бажарилишини назорат қила олмадик. Энди қаттиқ киришамиз.

Кўпгина кўчалар бир нечта маҳалла ҳудудидан ўтганини инобатга олиб, номсиз кўчалар мавжуд бўлган маҳалла раисларини бир жойга тўплаш ва улардан ўша жойнинг ўзида таклифларини эшитишга қарор қилдик. 

2 февраль куни маҳалла раислари шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳокимликнинг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди ва унда номсиз кўчаларга ном қўйиш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Маҳалла раислари ҳудуднинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда кўчалар учун ном таклиф қилишди. 

С.Эргашевнинг таъкидлашича, таклиф этилган номлар шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик объектларга ном қўйиш комиссиясида кўриб чиқилади. Сўнгра номлар вилоят ва республика комиссиялари тасдиғидан ўтади. Шундан сўнг эса Халқ депутатлари шаҳар кенгаши масалани узил-кесил ҳал қилади. 

“Ушбу жараён чўзилиб кетмаслиги учун тезроқ ҳаракат қиламиз. Шусиз ҳам кўп вақт йўқотдик”, деди пировардида С.Эргашев.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

журналист

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
31.03.2021 10:39
Hi, cool video to watch for everyone <a href=https://bit.ly/39qbRCe>https://bit.ly/39qbRCe</a>
02.02.2021 14:49
Мен Ташпўлот Раҳматуллаевни ўн йиллардан бери пинхона кузатаман. Элнинг бир жонкуяри сифатида куюниб ёзганлари кўриб қувонаман. Мана бугунги ёзганларидан 34 та маҳаллага ном берилмоқда. Таклиф: Эркинжон Турдимовга. Ҳар Душанби куни аппарат йиғилишига журналистларни ўзига яқин олиб таелиф қилсин, ишонаманки катта самара беради.

02.02.2021 14:43

02.02.2021 14:42