Жаҳонгир Ортиқхўжаев 18 кундан кейин аҳоли муаммосини ўрганиш учун Юнусобод тумани Марказ-5 даҳасига етиб келди.
Rost24.uz мухбирининг хабар беришича, аҳоли норозилиги сабаб ишлар тўхтатилган, болалар майдончасида бугундан қайта бузиш ишлари бошланган. Аҳоли бу жараёнга фаол қаршилик кўрсатган.
Натижада, воқеа жойига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев етиб келган. Тадбиркор билан ҳокимнинг ўзи шахсан гаплашган.
Юнусобод ИИБ бошлиғи бузиш ва қурилиш ишлари тўхтатилишини айтди. Ишчи гуруҳ масалага аниқлик киритиб олгач батафсил ахборот берилишини айтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, воқеа жойига сенаторлар Наримон Умаров ва Бахтиёр Сайфуллаев ҳам етиб борган.