Хўжайлида фарзандларини урган она узр сўраб интервью берди. Унинг эри қандай фикрда?

11.04.2022 09:28

«Мен бу ишни эримни қариндошлари кўриши ва келиб болаларимга қараши учун қилгандим,- демоқда аёл Қорақалпоғистон ички ишлар вазирлиги ахборот хизматига берган интервьюсида. Унинг пушаймонлиги вазиятни енгиллаштирадими? Тушкунликка тушган бўлса болаларга шундай муносабатда бўлиш мумкинми? Наҳот аёл фақат “узр” сўраш билан қутулиб кетса?

 - Қизларимни уриб видеога олганим сабаби эрим Россияда эди, мен фарзандларим билан бирга ёлғиз яшардим. Укалари келиб қарашади дегандим, бари бир келишмади. Ўртада ота-онам касал бўлиб, шок ҳолатда эдим, дейди у

Аёл 2016 йил майда турмуш қургани кейин июнда эри билан Қозоғистонга кетгани, сўнг ўша йили августда Россияга кетгани, фарзандига ҳомиладор бўлганида қайтганини айтади.

"Мақсадим, уйидан ҳеч ким келмайди, набиралари билан ҳам ҳеч кимни иши йўқ. Видеога ўзим олдим, ва эримга жўнатдим оиласига юборсин,менга раҳми келар, бизни ёнимизга келишар деб, лекин ундай бўлмади. кейин яна видеога олиб жўнатдим яна таъсир қилгани йўқ. Худо кўзимни очди. Отам ўлди. Шу норасидаларни кўз ёши шу деб биламан".

Келин ўз қилмишлари интернетда тарқаб кетганидан норози бўлиб, буни тарқалишида қайнонаси айбдорлигини айтган ва уларни номардликда айблаган. 

«Қайнонам қўрқитарди тарқатвораман, эртага телевизорда кўрасан дерди. Айтганини қилишди номардлик бўйича биринчи ўрин. Лекин, мардлик қилиб, мен минг ёмон бўлар эканман, келиб нега хабар олмади набираларидан?»

Рўзғор нима ҳисобидан эканлиги ҳақидаги саволга, Москвадан эри пул жўнатиши, ўзининг ишсиз эканини айтган. Бизга бу аёл яшайдиган ҳонадоннинг суратлари келиб тушган бўлиб, ушбу суратларда шароитлар анча яхшилигини кўришингиз мумкин.

Аёл, ўз қилмиши ҳақида тўхталаркан, эрини ўрнида бўлганида кечирмаслигини таъкидлаган. 

- Боласини уриб турилганда ман кечирмасдим, кечириладиган нарсамас. Лекин халқимдан илтимос қилиб сўрардим, билиб билмай "коментариялар" ёзмасдан, мени ичимда ҳамм бирнарсалар бўлгандир . Лекин, қизларимни агар ўша ерда мен уриб "инвалид" қилиб, ёки ўлдириб қўйган бўлганимда ўша ҳолатимда Худо бор экан, қизларим соппа соғ. 

Ҳозир бахтли қизларим, паркларга борамиз, қайнанам кўролмаяпти бахтли яшаётганимизни, деб ҳамма айбни эрининг онасига юкламоқчи бўлган. Эски видеоларни олиб тарқатишган деб, айтган. 

Бу бўйича тез орада иккинчи томон, яъни эрининг оиласидан изоҳ олиб сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шунингдек, аёл видео охирида жуда пушаймонлигини, қилган иши яхши иш эмаслигини айтиб, бошқа оналарга фарзанд ҳамма нарсадан устун эканлигига ва уларга эътибор қаратишни сўраган.

                   Ота нима демоқда?

                  Болаларнинг отаси ҳам бу воқеа юзасидан интервью берган бўлиб, у бу вақтда Россияда бўлганини ва аниқ қайси санада юз берганини эслолмаслигини айтган. 

- Сабаби шу тортишиб, асабийлашиб жўнатганда менга. Уруш жанжал бўлиб турарди, оилавий можаро. У ёққа олиб кетиб ишлашни олиб кетишни хоҳламадим. Пул жўнатиб тураман болаларга қара дегандим. Бу билан ЗАГСда эмасмиз. Қизлар ҳозир ўзимда. Мен Россиядан 13 мартда келдим. Шундан бери ўзимда. У узр сўраб турибди, болалар бор икки, етим қолмасин деб ҳаракатдаман. Ўзини тийса чиқар деб ўйларман (қамоқдан. Таҳр.). Биз врачга кўрсатдик, травмалар йўқ. Нормал ҳолатда болалар, деди у.

Эслатиб ўтамиз, Rost24.uz сайтида эълон қилинган «Хўжайлида «она» фарзандларини аямай савалаб кун кўрмоқда. Болаларни деворлар ортида ким ҳимоя қилади? (https://t.me/rost_24uz/4859)" номли мақола юзасидан Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат эълон қилганди:

«Жорий йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи фуқаро А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи бўлган Х.Ф. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли, Х.Ф. ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганлигини, шу сабабли Х.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 9 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда, фуқаро Х.Ф. томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари (2017 й.т.) Х.Ш. ҳамда (2019 й.т.) Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини била туриб, дўппослаётганлиги тасвирланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда»,- дейилади ИИВ Ахборот хизмати эълон қилган хабарда.

Қорақалпоғистон ИИВ вакилининг маълум қилишича, аёлни ҳозирда вақтинча озодлиги чекланган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.04.2022 11:20
Ахмак катын екен балардын не гунасы бар кишкентаи гана енесине не милети бар бала озиники куиеуиде акша жиберип турса балаларынды багып отырабер кутырып кеткен катында бул енене тонкерме аиыбынды енен атан гунасы жок ана ененин ращылыгын алып патиясында алып шыкпагансан озин баиын басын аиналдырып тиип алгансан куиеуине рахмет екен баска баи болганда сени буитип коимас еди жазалау керек бул катынды камау керек
13.04.2022 03:15
Эридан емонлик чикадиганга ухшаб турибди бошка эркак булганда шу ишлари ун кул оегини синдирган буларди эрдан бахти келган ахмао аел экан жазосини олсин шунда эрини болаларини кадрига етади аслида узи тукканми узи туккан она бу ишни килмайди ДНК а килдириш керак балким узининг фарзади эмасдир бу ахмок аелни
11.04.2022 15:00
Bolani sen tuqansan box yeb qaynona qaynotanga aybni agdarasanmi ering pul yuborar ekan qarab otir yana nima kere ja eplolmasen bogchaga ber waroiti yaxwi ekan qamalsin esi kiradi bir militsyalarnj dubinkasidan yeb korsin azobni biladi nonkor