ИИВ ходимларининг маоши 10 миллион бўлдими? Улар ҳозир қанча олишади

09.04.2022 13:54

Июнь ойида ИИВ ходимларининг маоши ошиши кутилмоқда. Профилактика инспекторларининг маош қанча? 

Rost24.uz мухбири саволларига Ички Ишлар Вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактика хизмати бошлиғи ўринбосари Азим Султонов жавоб берди.

«Ҳозирги кунда ўрта ҳисобда агар унвон билан тенглаштирилганда катта лейтенант профилактика инспектори 3.5 млн атрофида, майор унвонидаги катта офицер профилактика инспекторлари 5.5-6 млн ойлик маош олмоқда», - деди Азим Султонов.

Унинг маълум қилишича, Президент 2021 йил 12 февралда ўтказган видеоселектор йиғилишида ИИВ ходимларининг ойлик маошларини уч босқичда кўтариш топшириғи берилган. Ҳозирда иккинчи босқич якунланмоқда. Жорий йилнинг июнь ойида учинчи босқич ҳам якунланиб, ходимлар маоши яна кўтарилиши кутилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотига қараганда, 2020 йилда ички ишларнинг 46 нафар ходими коррупцион иш бўйича жиноий жавобгарликка тортилган экан 2021 йилда эса бу кўрсаткич деярли 2 бараварга ортиб, 89 нафар ходим томонидан 119 та коррупцион жиноят содир этилган.

Нега коррупцион ҳолатлар тизимда йилдан йилга кўпаймоқда?

"Ҳақиқатдан ҳам ўтган йили 89 нафар ходим томонидан коррупцион жиноятларга қўл урилган. Шундан 43 та ҳолати профилактика инспекторларига тегишли. Бу содир этилган жиноятларнинг 50% ига тўғри келади. Бунинг сабаби бўлимимиз жуда катта.

Масалан, Республика бўйича 10 000 дан зиёд маҳалла бўлса, ҳар бир маҳаллада бир нафардан профилактика инспекторимиз бор. Тошкент шаҳарда ҳар битта маҳаллада иккитадан жорий қилинган. Бу қамровимизда 10 000 дан ортиқ ходимларимиз борлигини англатади. Коррупцион ҳолатлар сон жиҳатидан кўп бўлиши мумкин, лекин фоиз жиҳатидан кам»,- деди Азим Султонов.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида 2021 йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилишини маълум қилганди.

 Кейинроқ эса, Президентнинг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ички ишлар органлари ходимларининг ойлик маошлари 3 босқичда оширилиши айтилди:

  • 1-босқич: 2021 йил 1 апрелдан;
  • 2-босқич: 2021 йил 1 сентябрдан;
  • 3-босқич: 2022 йилдан бошлаб.

Фармонга мувофиқ учинчи босқич якунига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи ходимлар, жумладан профилактика инспекторларининг бир ойлик маошлари қарийб 10 миллион сўмни ташкил қилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Ўтган йил якунида эса Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов «Ички ишлар органи ходимларининг маоши оширилган. Янги ходим 4 миллион сўмдан кўпроқ ойлик олади. Ходимлар фаолияти давомида қилган ишига қараб 15-20 миллион сўмгача ойлик маош олиши мумкин», деб интервью берган.
 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
53
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.09.2022 13:28
betob hodimlarlarga qancha vaqtgacha oylik tulanadi .. Shunga izoh bering .
03.06.2022 00:16
Маошлар оширилмаган камайган 24 соатлап ишлашади ойлик 4 500000 сум озларидан ортмайди тоз оиласига вакт ажратиша олмайди шунга яраша ойлик беришса яхши боларди
03.06.2022 00:14
Маошлар оширилмаган камайган 24 соатлап ишлашади ойлик 4 500000 сум озларидан ортмайди т
18.05.2022 17:13
bo'ladigan gapdan gaplashaylik
18.04.2022 21:21
Хеч кандай озгариш йук ойликлари оша оша оширилмаган
14.04.2022 19:26
уртача булиш керак халк билан
11.04.2022 18:22
Oddiy ishchining oyligi qachon oshadi?
11.04.2022 02:38
Poytaxtni maoshini 20 mln. qilinsa ham olaveradi
10.04.2022 22:16
Бу ИИВ пенсионерларига хам тегишлими?
10.04.2022 14:24
Ўқитувчи ва медикларнинг ойлигини шунақа оширса, аллақачон Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин олган бўларди.
10.04.2022 06:04
Купайган эмас, фақат қўлга тушмаяпти...
10.04.2022 05:08
izohimni chiqaring iltimos
10.04.2022 05:08
eng manqurt tizim. o'zbeklar tashqi dushmanlar qolib ichki ishlar, dxx, prokutura, sud bilan jang qilishga tog'ri kelyapti. tuzumda xatolik bor, baliq boshidan vallomat
10.04.2022 02:50
Yangi kirgan hodim 3.100 so'm oladi ko'p joylarda va 10 va 20 milyondi zaministr boshliqlar oladi sanoqli