Бугун Президент матбуот котиби Алишер Султанов Саидаббосович давлат раҳбари Фармонига кўра Энергетика вазири лавозимидан озод этилганини хабар берди. Хабарда унинг бошқа ишга ўтаётгани ва саломатлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Алишер Султонов Энергетика вазири лавозими билан бир вақтнинг ўзида Бош вазирнинг ўринбосари, Ўзбекистон Rowing&Canoe федерацияси раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келаётган эди.
Алишер Султоновнинг таржимаи ҳоли
Алишер Султонов 1967 йил 29 ноябрь куни зиёли оиласида таваллуд топган. Унинг отаси Саидаббос Султанов Фанлар академиясида иш бошқарувчи эди.
Алишер Султанов ҳам Меҳнат фаолиятини 1991 йилда айнан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясида бошлаган. Аниқроғи Амалий физика институти лазер прибор қурилиш бўлими технологлигидан бошлаган.
Уинг нефть-газ саноатидаги фаолияти 1996 йилдан бошланган бўлиб, 2002 йилгача тизимдаги корхоналарда мутахассис лавозимидан то бошқарма бошлиғи вазифаларигача бажарган.
2002 йилдан эса Ўзбекистоннинг энг йирик корхоналаридан бири бўлган «Шўртан газ-кимё мажмуаси»га директор этиб тайинланади. У бу лавозимда 2013 йилгача фаолият олиб борган.
Кейин эса, аниқроғи 2013−2015 йилларда «Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари бўлган, 2015 йил августидан 2018 йил сентябрига қадар «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилган, 2017 йил ноябридан Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.
2019 йил февралида Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ўрнатувчи янги вазирлик ташкил этилиб, «Ўзбекенерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан давлат-ҳокимият ваколатлари мазкур вазирликка ўтказилган. Бу вазирликка эса Алишер Султонов биринчи раҳбар сифатида тайинланди.
Алишер Султановга асосий лавозимлари қаторида бир қанча қўшимча вазифалар ҳам юкланганди. Масалан, 2017 йилнинг январидан 2018 йилнинг январигача, бир йил давомида Миллий олимпия қўмитаси президенти, кейинчалик 2018 йил декабрь ойигача Қўмита вице-президенти лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, маълум муддат Ўзбекистон шахмат федерациясига раис ҳам бўлган.
Автоҳалокатнинг жиддий асорати
Алишер Султонов 2018 йилнинг 20 августида автоҳалокатга учраб, шифохонага ётқизилганди. Аввалига унинг аҳволи яхши экани ва тез орада ишга қайтиши ҳақида айтилди, кейинроқ унинг жароҳати жиддийлиги, чап сон суяги чиққани, чаноқ косачасида ёпиқ синиш, кўкрак қафасининг 7-10 қовурғалари ёпиқ цингани, бош тепа соҳаси лат егани маълум бўлди.