Пиёдалар йўлисиз пиёдалар, ўқувчисиз қолаётган мактаб, токсиз трансформатор, одам яширинса бўладиган “яма”лар...
“Маҳаллангизда муаммо борми?” Лойиҳанинг навбатдаги манзили Қибрай тумани “Узумзор” маҳалласи бўлди. Биз кўникиб кетаётган аслида бажарилиши керак бўлган муаммолар Қибрай туман ҳокими ва мутасаддиларидан ечим кутмоқда.
Rost24.uz сайти навбатдаги журналистик рейдини “Узумзор” маҳалласида ўтказди. Маҳалла аҳолиси туман ҳокимини қанчалик танийди? Сўнгги вақтларда амалга оширилаётган ишлар аҳоли ҳаётида сезиляптими?
Одамларга микрафон тутарканмиз уларнинг кўпчилиги ҳокимни ҳеч қачон кўрмаганлигини айтишади. “Биз танишимиз учун ҳоким одамлар орасига келсин, кўрсин”, дейди маҳалла нуронийларидан бири. Микрафонимизга дуч келган инсонлар маҳалласида деярли ҳеч қандай ўзгариш бўлмаётганини айтаркан биргина wifi интернет симининг тортилишини омад, деб ҳисоблашади.
“Узумзор”даги 35 умумий ўрта таълим мактаби эса камерамиз марказида бўлди. Ушбу мактаб етти юз нафардан ортиқ ўқувчига мўлжалланган лекин юз нафардан зиёдроқ ўқувчи таълим олади. Чунки мактаб авария ҳолатида. Иситиш тизими ҳам таъмирталаб. Шу ерлик ўқувчилар асосан Мирзо Улуғбек туманидаги мактабларга бориб ўқишади. Мактаб директори Алимова Озода мактабнинг инвестиция дастурига киритилмаётганини ўқувчиларнинг камлиги билан ифодалади. Ўқувчилар эса шароит йўқлигидан бошқа мактабларга кетмоқда.
Тошкент шаҳридан унча узоқ бўлмаган ушбу маҳаллада ҳам газ ва электр энергияси асосий муаммо. Уч-тўрт кунлаб электр энергиясиз яшаш одатий ҳол.
Қулаётган симёғочлар, электр токи тортилмаган трансформатор, ямоқли йўллар, аҳоли фикри ва бошқа муаммоларни видеода томоша қилинг.
Эндиликда Rost24.uz сайти мухбирлари ҳар бир маҳаллага микрафон кўтариб боради ва одамлар туман, шаҳар вилоят мутасаддиларига нисбатан қандай фикрда эканликлари билан қизиқади. Биз билан ҳамкорлик қилинг ва ўз маҳаллангизга таклиф этинг! Кўча куйда бизни микрофонни кўрдингизми маҳаллангиз муаммо ва янгиликлари ҳақида тортинмай сўзланг. Биз гапларингизни мутасаддиларга етказамиз.