Катта ислоҳотлар олиб бораяпман деб кўкрак кераётган ҳокимлар чекка маҳаллаларга ҳам боришаяптими? Ёки фақат назар тушадиган жойлар таъмирланиб, «катта»лар кўриши учун безатиб қўйиладими? Оддий одамлар ўз туманлари ҳокимлари ва яшаб турган жойлари ҳақида қандай фикрда?
Rost24.uz янги лойиҳа бошлади. Энди маҳаллаларда журналистик рейд ўтказилади. Биз чиройли кўчалар, гуллар экилиб ясатиб қўйилган боғлар эмас, оддий одамлар истиқомат қиладиган ҳақиқий манзилларга борамиз. Дастлабки манзил - Ибн Сино мавзеси.
Тошкент шаҳрининг айрим маҳаллалари қишлоқлар билан тенглашиб бормоқда. Абгор кўчалар, хароб маҳаллалар афсуски бугун пойтахт учун ҳам бегона эмас.
Rost24.uz мухбири Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино мавзеси аҳолисини саволга тутди. Мавзе аҳолиси туман ҳокимини танийдими, туманда қандай янги ўзгаришлар бўлди ва у ерда қандай муаммолар бор? «Шароит «ваше» зўр», дейди томидан чакки ўтаётган Ибн Сино деҳқон бозори сотувчиси.
Яна бир фуқаро йўлларнинг абгор ҳолатидан нолиди. Туман ҳокими ва у амалга оширган ўзгаришларни негадир фуқаролар ёдга олишолмади.
Мавзедаги шароит ва аҳолининг муносабати билан тўлиқ видеорепортажда танишишингиз мумкин.
Эндиликда Rost24.uz сайти мухбирлари ҳар бир маҳаллага микрафон кўтариб боради ва одамлар туман, шаҳар вилоят мутасаддиларига нисбатан қандай фикрда эканликлари билан қизиқади. Биз билан ҳамкорлик қилинг ва ўз маҳаллангизга таклиф этинг! Кўча куйда бизни микрофонни кўрдингизми маҳаллангиз муаммо ва янгиликлари ҳақида тортинмай сўзланг. Биз гапларингизни мутасаддиларга етказамиз.
#Маҳаллангиздамуаммоборми?