Ҳоким ўринбосари қидирувга берилди

30.03.2022 16:13

Зангиота тумани ҳоким ўринбосари устидан коррупция, растрата ва ўзлаштириш айбловлари бўйича жиноят иши очилди. Айни дамда ҳоким ўринбосарига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бош прокуратура матбуот котибининг Rost24.uz’га маълум қилишича, Зангиота туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Жасур Усмоналиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ж.Усмоналиев Жиноят Кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан айбланмоқда. Шунингдек унга сиртдан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
22
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.04.2022 00:48
Topildimi axir. Yo haliyam topilmadimi zam.holim