Ботир Парпиев лавозимидан олинган, лекин иш берилмаган

28.03.2022 10:30

Доимий омма эътиборида бўлган ва 75 ёшни қаршилаган энг кекса амалдорлардан бири Ботир Парпиев лавозимдан четлатилди.

Жорий йилнинг 1 март санасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилган эди. Унга раҳбарлик қилиш Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергеновга юклатилган.

Кейинги кунларда бу вазирлик раҳбарига уч нафар ўринбосар тайинланди: Содиқжон Турдиев, Абдулла Турсунов ва Мухтор Муҳиддинов.

Бироқ, вазир ўринбосарлари қаторида шу давргача Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ботир Парпиев номи келтирилмаган.

Узоқ йиллар ҳукуматнинг энг масъул лавозимларда ишлаб келган Б.Парпиевга айни пайтгача иш берилган ёки берилмагани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Вазирликдаги айрим манбаларга кўра, собиқ вазир ўринбосари эндиликда вазирга маслаҳатчи бўлиб ишини давом эттириши айтилмоқда. Бироқ “маслаҳатчи” вазифасига ҳам ҳали буйруқ чиқарилмаган.

ОАВ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган даврида Ботир Парпиев Республиканинг энг чекка ҳудудларида доимий сафарда бўлиб маҳалла, овул ва қишлоқларнинг ҳолати билан танишиш ва муаммоларини ўрганишга жалб қилингани ҳақида ёзаётган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
20
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.03.2022 22:46
Энди нафакага чикиб дам олишга улгуриш керак!
28.03.2022 21:09
Пенсия ёши йуқми анақалрга
28.03.2022 15:50
Бўлди-да энди