Европада ўзбекистонлик фоторассом кўргазмаси очилди

22.03.2022 14:58

Фотокўргазма ким томонидан молиялаштирилган?

Афзалликлари нимада?

15 март куни Дания Қироллигининг Аарҳус шаҳрида “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган “Ўзбекистон – Буюк ипак йўли маржони” мавзусидаги фотокўргазма ўз ишини бошлади.

Фотокўргазмага ўзбекистонлик фоторассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳусниддин Ато таклиф этилиб унинг 62 та муаллифлик фотосуратлари намойиш этилмоқда.

Қандай турдаги суратлар бу кўргазмадан ўрин эгаллаган?

Фотосуратлар Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўли тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлган қадимий шаҳарлари Бухоро, Самарқанд ва Хива тарихий обидалари, турли ҳудудларидаги анъана ва қадриятлари, миллий қўл меҳнати намуналари ва ўзбек миллий таомлари акс эттирилган.

Фотокўргазма 27 март кунига қадар давом этади ва кунига юзлаб Дания ҳамда Европалик сайёҳлар томоша қилиб Ўзбекистонга хаёлий саёҳат қилишмоқда.

Кўргазмани ташкиллаштиришдан мақсад нима?

Ушбу фотокўргазмани уюштиришдан асосий мақсад Ўзбекистоннинг бой маданиятини дунёга танитиш. Шунингдек, кичик ўзбек уюшмаси фаолиятини Дания жамиятида таништириш, у ерда туғилиб ўсаётган ўзбек фарзандларининг она юрти ҳақидаги тарихий, маданий билимларини ошириш шу билан бирга юртимизга сайёҳларни жалб этишдир.

Маълумот ўрнида фоторассом Ҳусниддин Атонинг бугунги кунга қадар Белгия, Испания, Латвия, Эрон ва Япония каби мамлакатларда ҳам шахсий фотокўргазмалари ташкиллаштирилган.

Ушбу фотокўргазма ким томонидан молиялаштирган?

Лойиҳани молиялаштиришда Ўзбекистоннинг “Ватандошлар” жамоат фонди, Даниянинг Викторсфармор – хусусий туризм бюроси, Аарҳус шаҳрининг Инитиатив, Генлйд, 3Ф маданият ва санъат каби кичик фондлари томонидан қисман маблағ ажратилди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.03.2022 15:01
Баракалла Сиз билан фахирланамиз