Украина атрофида бўлаётган воқеаларнинг қисқача тафсилоти

17.03.2022 16:51

Бугун – 17 март кунги хабар ва янгиликлар

Украина Европа Иттифоқининг энергетика тизимига аъзо бўлди.

Подоляк Зеленский ва Путин ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар учун ҳужжатлар тайёрланаётганини маълум қилди.

Украиналик журналистларнинг аниқлашича, Рамзан Қодиров яқин ҳафталарда Украинада бўлмаган. Бироз аввал Қодиров Киевдан 25 км масофадаги ҳудудда эканини айтган эди.

Financial Times Россия ва Украина урушни тугатиши мумкин бўлган режа ишлаб чиққанини айтди, унга кўра, келишув лойиҳаси ўн беш банддан иборат бўлиб, улар орасида Киевнинг НАТОга қўшилишдан бош тортиши, қуролли кучларни чеклаш, хорижий ҳарбий база ва қуролларни жойлаштирмаслик ваъдалари ҳам бор.

Владимир Зеленский АҚШ Конгрессида Россия босқинидан кейин Украина хавфсизлигини кафолатлаш йўллари ҳақидаги таклифлар билан чиқди.

Россия Европа Кенгашидан чиқариб юборилди.

Роскомнадзор бир кунда 30 га яқин сайтни блоклади.

БМТ Халқаро суди Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини тўхтатиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

Гаагадаги Халқаро суд Киевнинг Москва Геноцид конвенциясини бузгани ҳақидаги шикояти кўриб чиқилгунга қадар, Россияга вақтинчалик чора сифатида Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишни буюрди.

Байден Путинни ҳарбий жиноятчи деб билишини маълум қилди.

NATO'нинг навбатдаги саммитида Украинада тинчликпарвар миссиясини жорий этиш масаласи кўриб чиқилади.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги веб-сайтида "Россия ОАВларига ишонманг — улар ёлғон гапиришади", "Украинадаги уруш ҳақида тўлиқ маълумот", "Россия дефолти яқин", "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги уруш пайтида Украинада 13 000 дан ортиқ аскар ҳалок бўлганлигини маълум қилади" деган матнлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, хакерлар сайтни бузиб киришган.

АҚШ разведкаси Украинада 7000 нафардан ортиқ рус аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ўзбекистон ЛХР ва ДХРни тан олишдан бош тортди ва Украинага ёрдам беришда давом этишини маълум қилди.

Расмий Москва Киев ва Вашингтондан Украинадаги ҳарбий биологик лабораториялар фаолиятига оид барча маълумотларни тақдим этишни талаб қилмоқда.

Украина мудофаа вазири Кремлни "замонавий дунёнинг ҳақиқий Гитлери" деб атади.

Financial Times ёзишича, Москва ва Киев музокараларда сезиларли ютуқларга эришган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар