ДХХ “COVID-19” тестини сохталаштираётган гуруҳни фош этди

28.12.2020 11:29

Бугун кўпчилик “COVID-19” касаллиги ўзида бор йўқлигини аниқлаш учун тест топширмоқда. Ушбу тестлар баъзан сохта бўлиб чиқаётгани ҳам маълум.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ ходимлари “COVID-19” касаллигини аниқлашда ПЗР-тест маълумотномаларини сохталаштириб, “Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларга сотиш билан шуғулланувчи гуруҳни фош қилди.

Яъни, “Тошкент — Москва” йўналишида учаётган Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 4 нафар фуқаронинг ҳужжатлари текширилганида уларнинг ПЗР-тест маълумотномалари сохта экани аниқланди.

Тезкор ҳаракатлар давомида, мазкур шахслар “COVID-19” касаллигини аниқлаш бўйича тест топширмасдан, ушбу сохта маълумотномаларни Бухоро вилоятида туғилган “Қ.Э.” ва Хоразм вилоятида туғилган "М.М."лардан сотиб олганликлари маълум бўлган.

Ушбу “уддабуронлар”га сохта маълумотномаларни Тошкент шаҳрида яшовчи “М.Н.” ва “К.А.”лар тайёрлаб, етказиб туришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳар бир инсон бундай ҳолатга тушмасилиги ва ҳақиқий маълумотларни олиши учун соғлиқни сақлаш тизими ходимларига мурожаат қилишлари керак.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар