Бизда 200 нафар  ҳиндистонлик тиббиётни ўрганади, ҳамюртларимиз эса у ерда даволанишади

15.03.2022 01:21

5000 га яқин виза берилган бўлса, шундан 4000 таси тиббий. МДҲ давлатлари беморлари Ҳиндистонда кўпчиликни ташкил этади. Бунга сабаб нима?

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхатнинг Rost24.uz сайтига маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 1800 га яқин ҳиндистонлик яшайди. Уларнинг 200 нафари Самарқанд, Бухоро, Урганч, Андижон ва Фарғонада тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалардир.

Элчихона томонидан 2021 йилда 5000 га яқин виза берилган бўлса, шундан 4000 таси тиббий мақсадларда тақдим этилган.

«Ўзбекистон фуқаролари орасида тиббий туризм жуда машҳур»,- демоқда Ҳиндистон элчиси. 

Статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2021 йилда жами 23 минг 911 нафар ўзбекистонликлар даволаниш мақсадида чет элга кетган. Ўзбеклар Ҳиндистондан ташқари Россия (11,24 минг киши), Туркия (4,34 минг киши), Қирғизистонда (3,49 минг киши) даволанишган.

Эътиборли жиҳати, статистик рақамлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келувчилар сонининг ҳам кўплигини кўрсатмоқда. Ўтган 2021 йил давомида 32,4 минг хорижликлар даволаниш мақсадида юртимизга келган.

Лекин, даволаниш учун келган «хорижликлар»нинг асосий қисмини Марказий Осиё давлатлари фуқаролари ташкил қилади.

Қозоғистондан - 13, 84 минг киши;

Тожикистондан - 3,01 минг киши;

Қирғизистондан - 4,35 минг киши.

Статистика қўмитаси тақдим этган хабарда бошқа хорижий мамлакатлардан даволаниш мақсадида келган хорижликлар ҳақида маълумот йўқ.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.03.2022 13:38
Oldingdan oqqan suvning qadri yo`q