Aлимент тўламаган фуқаролар энди ОАВда эълон қилинади

10.03.2022 17:55

Алиментдан қарздорларга турмуш қуриш ва вақтинча машина ҳайдаш тақиқланиши ҳам мумкин.

Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага уч ой ичида алимент тўловларини ундириш тизимини қайта ислоҳ қилиб чиқиш топшириғи қўйилмоқда.

Президент алимент бўйича қарзи борларнинг машина ҳайдаши ва турмуш қуриши тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни ҳам топширди.

Қонун лойиҳасига кўра, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура уч ой ичида алимент тўловларини ундириш тизими самарадорлигини ошириш юзасидан янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

- алимент бўйича қарзи борлар қарзни тўлиқ қопламагунича транспорт воситасини бошқариши вақтинча чекланади;

- қарздорга лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга бўлган давлат хизматлари вақтинча кўрсатилмайди;

- алимент бўйича қарздорлик мавжудлиги никоҳ тузиш учун монелик қиладиган ҳолат сифатида белгиланади.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси ҳузурида “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилмоқда. Унга бюронинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм ажратилади.

Агар фуқародан суд қарори билан алимент уч ой ичида ундирилмаса, жамғарма қарздорликни бир йўла тўлаб беради. Кейинчалик бу пуллар қарздордан суд қарорисиз мажбурий тартибда ундириб олинади.

Маълумот ўрнида, алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган ва қидирув эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мажбурий ижро органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади. Бундан ташқари, давлат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш амалиёти ҳам жорий этилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
10.03.2022 23:27
Zo‘rku go‘shtini bozorlarda sotinglar xotinidan qolgan qoni bn