"Машиналар ўзи қиммат бўлиши керак, одамлар ололмасин"

09.03.2022 23:30

3 март куни Ўзбекистондаги монополь автомобилсозлик компанияси янги нархлар билан харидорларни сийлади. Нарх ошиши шартномаларни орзиқиб кутаётганлар учун аҳамиятга ҳам эга бўлмай, бор йўғи бир неча соатда 13 мингдан ортиқ шартнома тузилгани эълон қилинди.

Бунинг ортидан билдирилган фикрлар эса турлича бўлди. Кимдир «олиб сотарлар олди», деган бўлса, яна кимдир «бизда кўп пул топаётганлар кам эмас», деб ёқа ушлади. Хўш нархларнинг кўтарилишини оддий халқ қандай қабул қилди?

- Нореал нархлар...

- Машиналар ўзи қиммат бўлиши керак, одамлар ололмасин...

- Қийин бўлди, қийин...

- Яқинда машинамни сотиб, янги оламан дегандим нархи ошиб турибди...нима ҳам қилардик.

 - пули бор одамга билинмайди. 

 - Ойликка ишлаб машина олган одамни кўрмадим.

Рост24 ўтказган сўровномада жавоблар турлича бўлди.

Батафсил видеода:



@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.04.2022 20:28
Эхтиёжи бори хам олади йуки хам олади, эхтиёжи боринику тушуниш мумкин, эхтиёжи йуки пулим йуколиб колмасин деб олади, шу пулга бизнес килиб фойдаланишга чучийди, хар хил тусиклардан, илмсизлигидан, шунчаки узига ишончи йуклигидан, шунинг учун узича энг тугри йули деб ё Уй олади ёки мошина
12.03.2022 22:51
Ошириш керак, янада ошириш керак. Халк олувради канака нарх булсаям. Нархини 2 млрд десаям олувради. Талаб булса ошувради мошина. Качонки талаб тухтаса буларам тухтайди. Бошка компаниялар, яъники УзАвтоМотор чикарадиган йиллик 200 минг мошинани кунига чикариб ташлай оладиган гигант автозаводлар бор. Лекин уларни давлатга киргизилмайди ёки мошинасини нархини нереал киммат килиб куйилади. Токи халкка бошка мукобил танлов колмасин. Ул бу кунингдан ифлос монополлар. Заводинг ёниб тутуни кукка урласин, ифлослар