Россиядаги миллионлаб ўзбекистонлик мигрантларчи?
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда агентлик орқали Украинага меҳнат шартномасини тузиб, ишлаш учун кетганлар йўқ.
Аммо биздаги маълумотларга қараганда, хусусий бандлик агентликлари томонидан 2020 йилда 8 нафар, 2021 йилда 5 нафар фуқароларимиз ташкиллаштирилган ҳолда ишлаш учун жўнатилган. Бу дегани у давлатда фуқароларимиз йўқ дегани эмас. Индивидуал тарзда кетганлар ҳам бор.
Матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг айтишича, бугунги кунда агентликнинг Украинада махсус ваколатхонаси йўқ.
“Биз асосан Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этувчи мамлакатларда ваколатхона очишни режалаштирганмиз. Ваколатхона йўқ дегани ўша ерда юрган фуқароларимизга ёрдам кўрсатилмайди дегани эмас. Агар бизга мурожаат қилишса, биз албатта, ҳуқуқий, моддий ёрдам кўрсатишга тайёрмиз", деди О.Норов
Шунингдек, матбуот котиби Россиядаги мигрантлар масаласига ҳам аниқлик киритди. Унинг айтишича, уларга ҳам ҳуқуқий, моддий ёрдам берилади, соғлигини йўқотган, меҳнатга лаёқатсиз деб топилган алоҳида ҳолатларда эса ватанга қайтариш чоралари кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, бироздан сўнг Украинада таҳсил олаётган ва ишлаётган Ўзбекистон фуқаролар билан видео суҳбат берилади.