2021 йилда жами 23 минг 911 нафар ўзбекистонлик даволаниш мақсадида чет элга кетган.
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими ҳали ҳам яхшилангани йўқми?
Давлат статистика қўмитаси 2021 йилда 32,4 минг хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келганини ёзмоқда.
Rost24.uz сайтининг суриштирувига кўра, даволаниш учун келган «хорижликлар»нинг асосан Марказий Осиё давлатларидан келган фуқаролардир.
Қозоғистондан - 13, 84 минг киши;
Тожикистондан - 3,01 минг киши;
Қирғиз республикасидан - 4,35 минг киши.
Статистика қўмитаси тақдим этган маълумотда бошқа мамлакатлардан даволаниш мақсадида келган хорижликлар ҳақида маълум қилинмаган.
2021 йилда жами 19,07 минг Ўзбекистон фуқаролари даволаниш учун чет элга йўл олишган:
Россияга – 11,24 минг киши,
Туркияга - 4,34 минг киши,
Қирғиз Республикасига - 3,49 минг киши кетган.
Шуни қайд этиш керакки, хорижда даволанишга агар ўша мамлакатнинг тиббий суғуртаси бўлмаса Ўзбекистонга қараганда анча кўп маблағ кетади. Шу сабабли ҳам кўпчилик бунга имкон тополмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон амалдорлари одатда хорижда даволаниб келишади.