Украинадаги вазият таҳликали ҳолатда. Бугун Украина хавфсизлик кучлари Донецк чегарасида икки марта миномётлардан ўққа тутган.
Маълум бўлишича, бироз аввал Донецк чеккасидаги Мандрикино қишлоғи ҳам ўққа тутилган. Бир соат ичида ЛХР ва ДХР аҳоли пунктларига 60 дан ортиқ снаряд отилган. Ҳужумда гранатомётлар, 82 мм ва 120 мм миномётлар қўлланмоқда, 82 калибрли олтита мина отилган.
Россия томони Киев Минск келишувларига риоя қилмаётганини ва можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни чўзаётганини бир неча бор таъкидлаган. Россия ташқи ишлар вазирлигига кўра, Киев Донбассга Украина қуролли кучлари шахсий таркибининг ярмини жўнатган.
Москва НАТОга аъзо давлатлардан Россия чегараларига ҳарбий техника ўтказилишидан хавотирда эканлигини маълум қилди.
Ғарб давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда, жумладан Донбассда қўлланилаётган қуролларни етказиб беришда давом этмоқда.
Бундан бироз аввал эса, Киевда намойишчилар хавфсизлик кучлари билан тўқнашди, полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг ҳужум уюштириши тахмин қилинган 16 февраль санасини Бирлик куни деб эълон қилган ва «Ушбу кунда биз миллий байроқларни иламиз, кўк-сариқ тасмаларни тақиб, бутун дунёга бизнинг бирлигимизни кўрсатамиз», деган эди.