Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 70 ёшга тўлди, энди у ишдан кетадими?

14.02.2022 17:32

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бугун 70 ёшга тўлди.

Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 1952 йил 14 февралда Сирдарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос, юридик фанлар номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.

Меҳнат фаолияти:

1995—2004-йиллар — Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди раиси.
2004—2005-йиллар — Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди раиси.
2005—2021-йиллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси.
2021-йилдан ҳозирги вақтгача — Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди раиси.

2021 йилга қадар қарийб 16 йил давомида Марказий сайлов комиссиясини бошқарган. 2021 йил 5 февраль куни эса амалдор Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Конституциявий суд судяси лавозимига тасдиқланган эди.

Бугун Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг таваллуд топган куни ва амалдор 70  ёшга кирди. Хўш энди бу амалдор вазифасидан озод қилинадими? Бу бўйича қонунларимиз нима дейди? 

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун 7-моддасига биноан, Конституциявий суднинг судъяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши қонун бўйича 70 ёшни ташкил қилар экан.

Қонун бўйича, Мирзо-Улуғбек Абдусаломов лавозимини 71 ёшга тўлгунга қадар тарк этади. Аксинча бўлса “Қонунлар шахсларга қараб ўзгариб туради”, деган назария такрорланади. Кўрамиз, кузатамиз…

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.02.2022 05:46
Turli xil Lavozimda ishlagan bolsalarham insoniylikni yoqotmagan inson ishlasinlar bizga xali bunday kuchli xuquqshunos va siyoyatchilar kere
16.02.2022 02:24
Ишдан бўшамасин. Бўшаса ўрнига ким ўтиради. Ахир ўрнига ўтирадиган ёшлар йўқ-ку. 100 га кирганда ҳам бўшатмасин ўрнини.
15.02.2022 20:26
Nima qiladi ketib. Otning kallasidak oylik nafaqa ham otning kallasidak. Bola chaqaga ham u bu narsa qolgan. Endi ketishni bitta yoli bor. Olgandan song. Tobutda. Bunaqalar osonlikcha ketmaydi. Kerak bolsa yoshlarni ketgizadi. Yoki ketsa ham orniga ogli kuyovi yoki jiyanini qoyib keyin ketishi mumkin.