Хоразмда айни пайтда барча вилоят банк бошқарувчилари ишдан олиниб, вазифани бажарувчи (в.б.) этиб тайинланди.
Ҳозирда вилоятда банклар тизимидаги иш фаолиятини янгилаш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш борасида иш олиб борилмоқда. Белгиланган вазифаларни тизимли равишда амалга оширган банк раҳбарияти қайта вазифасига тайинланиши мумкин.
Маълумки, бу соҳада йил давомида кўрсаткичлари яхши бўлмаган банк раҳбарияти жазоланади. Айрим раҳбарлар ишдан озод қилинса, айримларининг вазифаси туширилади, яхши кўрсаткичга эришганлар мансаби кўтарилади.