Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга бераётганлари кўпми ёки эгалик қилаётганлари кўпроқми?

09.02.2022 15:02

Ёхуд "Капиталбанк", "Оҳангаронцемент" ва "Ucell"дан бошланаётган мулклар...

Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистондаги мулкларини кўпайтирмоқда. А.Усмоновнинг USM холдинг компанияси шўъба корхонаси – “Телекоминвест” МЧЖ “Капиталбанк”даги улушини 3,85 фоизга кўпайтирди.  Шу тариқа Алишер Усмоновнинг “Капиталбанк”даги улуши 61,54 фоизга етди.

Бундан олдин эса Алишер Усмоновнинг USM холдинги шўъба корхонаси "Оҳангаронцемент" акцияларининг 98,6 фоизини сотиб олган эди.

Akkerman Sement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко "Оҳангаронцемент"га сармоя киритилиши, "Ўзбекистондаги барча USM инвестициялари каби, биринчи навбатда, USMнинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг кичик ватани бўлмиш ушбу давлатни ривожлантиришга қаратилганини" таъкидлаган.

2021 йил 30 сентябрда эса Алишер Усмоновнинг USM холдинг бўлинмаси Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил қилди. Қўшма корхона таркибига Ucell, шунингдек, USM шўба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan киради. Қўшма корхонада 51 фоиз улуш МегаФон ва USM Telecom қўшма корхонаси Digital Investга, 49 фоизи эса Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлган эди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
14
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
09.02.2022 20:41
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ МЕН НАМАНГАН ШАХРИДАНМАН МЕНГА ОСОНРОК ВА ЕНГИЛРОК ИШ ТОПИБ БЕРСАНГИЗ МЕН 2 ГРУХ НОГИРОНИМАН 5 ТА КИЗИМ БОР ЁШИМ 41ДА ИЛТИМОС