ТАДБИРКОРЛАР МАКТАБИДА 1-МАВСУМ ЎҚУВ КУРСЛАРИ БОШЛАНДИ

02.02.2022 12:06

Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган  “Тадбиркорлар мактаби” ўқув марказида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ўз бизнесини бошлаш ниятидаги тадбиркорлар, тармоқ корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари учун ўқув курслари бошланди.

Марказда 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 40 нафар тингловчини қамраб олиш имконияти мавжуд. Машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида ўтади.

Ўқув курслари мутлақо бепул.

72 соатга мўлжалланган курслар юқори малака ва кўникмага эга, фан номзодлари, фан докторлари, профессорлар томонидан олиб борилмоқда.

Ўқишни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга тегишли сертификат берилади.

Қўшимча маълумот учун: 
945766900, 335769595, 8977278784 

Реклама ҳуқуқи асосида

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
03.02.2022 02:16
Ассалому алайкум Нечи ешдан кабул келинади