Бухоро шаҳар прокурорининг ишдан кетгани ростми?

24.12.2020 06:18

Бироз аввал Бухоро ньюс каналида @BukharaNewsUz Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот эълон қилинганди.

Rost24 мухбири бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизматига мурожаат қилди. Бизга маълум қилинишича, «айни вақтда Бош прокуратура Кадрлар бошкармаси ва Бухоро вилояти прокуратурасига Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов ўз ихтиёрига кўра ишдан бўшаш тўғрисидаги ариза келиб тушмаган. Бу маълумот хақиқатга туғри келмайди».

Эслатиб ўтамиз, Жасур Фозилов 11 декабрдан бошлаб ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали эълон қилган видеомурожаатларида прокуратура органлари расмийларига нисбатан қатор даъволарни илгари сурди.

Кейинроқ эса Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилиаётгани ҳақида баёноти эълон қилинди.

15 декабр куни эса Жасур Фозилов иши бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг баёноти эълон қилинганди.

20 декабрда уни ишга тиклангани ҳақида хабарлар берилганди.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар