АҚШ мудофаа вазири Марказий Осиёда тинчликни таъминлаш учун ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ҳаракат қилинишини билдирди.
АҚШ Мудофаа вазирининг Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё масалалари бўйича муовини Ребекка Зиммерман бу ҳафта Пентагондан туриб, Ўзбекистон қуролли кучларининг 30 йиллиги муносабати билан эксклюзив табрик йўллади. Америка овози мухбири Навбаҳор Имомова мазкур табрикни “Америка овози”да эълон қилди.
Ребекка Зиммермен Ўзбекистон қуролли кучларини байрам билан қутлар экан “Минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ҳар доимгидан ҳам кўпроқ имкониятларни топиб, уларни ишга солишимиз зарур”, дея таъкидлаган.
Куни кеча Қозоғистонда рўй берган воқеалар ҳамда Лукашенконинг Ўзбекистонга қарата айтган таҳдидий сўзлари фонида Ребекка Зиммерманнинг Ўзбекистон қуролли кучлари билан яқин ҳамкорликда эканини табрик орқали билдириши "сиёсий ўйинлар" кетаётган дунё саҳнаси учун эътибор тортадиган юриш бўлди. Назаримизда бу орқали Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари суверинитетига хавф солаётганларга ўзига хос огоҳлантирилди.
“Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигини қўллаб-қувватлаш ҳарбий алоқаларимизнинг асоси бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади“, - дейди Зиммерман.
“Қўшма Штатлар Ўзбекистонни стратегик ҳамкор сифатида қадрлайди. Ўзбекистоннинг муносабатларимизни кучайтириш ҳамда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз”, - дейди Пентагон расмийси.
Зиммерман Ўзбекистон ҳарбийлари билан 30 йилдан буён ҳарбий қўшма машғулотлар ва ахборот алмашинуви ўтказиб келинишини ёдга олар экан бундан мақсад минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш эканлигини таъкидлайди.
Шунингдек, Ребекка Зиммерман Ўзбекистон АҚШга Афғонистон масаласида 20 йил давомида ёрдам кўрсатганини ҳам алоҳида айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ой аввал АҚШ Ўзбекистонда ўз ҳарбийларини жойлаштириш учун рухсат сўрагани ҳақида маълумотлар тарқаган эди. Аммо, бу маълумотларни АҚШ томонидан тасдиқланмаган.