Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Инсон қадри учун" номли видеомурожаатда Наманган шаҳар Сумалакгузар МФЙ катта лейтенанти Сардор Отабоев Ички ишлар тизимида авж олаётган "планвозлик"лар, соҳадаги камчиликлар ҳамда бюрократик ҳолатлар ҳақида маълумот берган эди.
"Раҳбардан шахсий ҳақ-ҳуқуқингизни талаб қилсангиз иғвогар бўласиз, хизматини қилсангиз "у" бўласиз, бирон гапни етказсангиз "козёл" бўласиз, биз бу тизимга тушунмаяпмиз. Бир келиб Намангандаги ИИБни текшириб кетсангиз", дея Ички ишлар вазирига мурожаат қилинади видеомурожаатда.
ИИВ бу ҳолатга тезкорлик билан жавоб қайтариб мурожаатчи Сардор Отабоевнинг "хавфли рецидивист, ўз хизмат бурчидан фойдаланиб фирибгарлик содир этгани"ни аниқлади ва унга кўра, ЖК 168-модда, 3-қисм "б", "в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар беришди.
Натижада Сардор Отабоев ишдан бўшатилган ва қамоққа олинган.
Сўнгги маълумотларга қараганда собиқ катта лейтенант Отабоев жами 7 та модда билан айбланган.
Жиноят кодексининг:
Сардордек Отабоев бундай айблов хулосаси билан таниш эмаслиги сабабли суд 24 январгача танаффус эълон қилди.
Унгача айбланувчи яна қамоқда сақланади.